TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
РЎМОЛ Қиш дов-дарахтларга бир-бир урди дўқ: “Менга арз-дод қилиб тергашмаларинг! Сизни кийинтирган баҳор энди йўқ, Унинг мазҳабига эргашмаларинг! Қарғаманглар мени қурсин деб юзинг, Қаршиликка кимнинг ҳадди сиғарди? Тезда бошингиздан япроқни узинг, Сарой табиати фатво чиқарди! Кўнмаган кесилар кимда бор тоқат? Қўрқувдан кўндилар дарахтлар барча. Ҳарчанд чўчисада бўйсунмай фақат, Қишнинг фатвосига кўнмади арча! @A_meshayan 19:11-21.11.2019 Абдураҳмон Мешаян