TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5709

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,660Bilang ng mga view ng post
Na-publishEne 801/08/2026, 07:17 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​ЭЙ АЁЛ Эй аёл хушторинг хор қилар охир, Унга ўпич тутиб қўйсанг хам рекорд. Сен хуштор қўйнида нелегал мусофир, Бир куни барибир бўласан депорт... Эй аёл хушторга ишонмагин сан, Сенга бўлмас унинг қучоғи Ватан. Мисли ноқонуний мусофир сўлғин, Бир куни барибир бўласан қувғин... Минг гўзал бўлса хам торт энди хушёр, Ватаннинг ўрнини босмас ўзга юрт. Шунингдек, минг кўркам бўлмасин хуштор, Эр ўрнин босолмас, жазмандир бебурд. Хеч кимса суймайди мужмал ғазални, Шохдан- шохга қўнган қушдек гўзални. Қулфсан-Хар калитга очилаверма, Ким хам ер кўппакдан ортган асални? Бировнинг ёрини тортиб олибсан, Нафсингга мағлубсан қайда ғолибсан? Нахот сенга ёқар эл масхараси Десалар: Турфа лой тушган қолипсан? Ёринг мухаббатнинг энг тозасини- Тутиб, очса ишқнинг дарвозасини Бошга урасанми ўзга юртдаги Ўзга маликанинг шахзодасини? Эй аёл хушторинг хор қилар охир, Унга ўпич тутиб қўйсанг хам рекорд. Сен хуштор қўйнида нелегал мусофир, Бир куни барибир бўласан депорт... 12:53-18.10.2014 Абдураҳмон Мешаян