Nilalaman ng post
Пайғамбарни сўккан итга жазо борми? Ўзбекларга жоним ачиб шеърлар ёзсам, Чақиртириб дейсиз:"Укам, шошма шошма" Ижодим деб кўп эзишди Хаққа қасам, Тушунтириш хат маъноси хаддан ошма! Яхшиямки тирик пайтим балиқ мисол, Соқов бўлиб ўлгач йўқдир дудланганим. Аммо "жума муборак" деб шеър ёздиму, Бахтим бўлди диним учун судланганим. Оёқлари жароҳатга тўлмоқдамиш Шўрлик домла бегуноҳу чекар заҳмат. Қамоқда у муддат ўтар воҳ кўксига, Нишон тақиб демоқ керак асли раҳмат. Нечун "жума муборак" деб ёзса шоир, Нега диний китоб ёзса олим мамнун. Жазоланур, лекин пайғамбарни сўккан- Бир кўппакка қачон ишлагайдир қонун? Оқлаб қўйинг елкадаги юлдузингиз, Тўю аза cизлар билан нишонланур. Эй посбонлар пайғамбарни сўккан итнинг, Икки харом қўли қачон кишанланур? @A_meshayan 21:53-08.01.2026 Абдураҳмон Мешаян