Nilalaman ng post
Зўрман дема эркакдан аёл Оиланг бузмоқ учун чоҳми қазирсан, Ахир сен бир бутун бахтга арзирсан, Султонга бош эгсанг доно вазирсан, Эй эридан кўп пул топгувчи аёл, Эркакдан зўрман деб сурмагин ҳаёл. Дугонанг айтади:”Гўзалим маним, Кам пул топса ажраш билмайсан тиним” Асли у биринчи рақамли ғаним, Эй эридан кўп пул топгувчи аёл, Эркакдан зўрман деб сурмагин ҳаёл. Ажраш ажраш ажраш деган нечалар, Эр бўлиб қучмайди сени кечалар. Кўр бўлма бисёрдир оёқдан чалар, Эй эридан кўп пул топгувчи аёл, Эркакдан зўрман деб сурмагин ҳаёл. Бевалик тожини бошингга тақма, Илонга тақлидан ёрингни чақма. Молу дунё учун бунча тутақма, Эй эридан кўп пул топгувчи аёл, Эркакдан зўрман деб сурмагин ҳаёл. Ё уч фарзанд бошин эгмоқчимисан, Шердан кечиб итга тегмоқчимисан? Пул билан тақдирни енгмоқчимсан? Эй эридан кўп пул топгувчи аёл, Эркакдан зўрман деб сурмагин ҳаёл. Бир пайтлар деганди бир оқил ака: Эркакнинг бирида қилма калака. Аёлнинг мингидан кўра барака, Эй эридан кўп пул топгувчи аёл, Эркакдан зўрман деб сурмагин ҳаёл. Саодат даврини ўқиб кўр пича, Муҳаммаддан бойман дея Ҳадича, Ҳеч яшаганмиди эр қонин ича, Эй эридан кўп пул топгувчи аёл, Эркакдан зўрман деб сурмагин ҳаёл. 16:29-18.01.2026 Абдураҳмон Мешаян