TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
НЕЧУН ЙЎҚЛАЙ ҚОЛМАЙСАН? Хасратлардан толмишман, Руҳан ёлғиз қолмишман, Дилга қайғу солмишман, Нечун йўқлай қолмайсан? Бир келишга қилдинг зор, Кўзларимга дунё тор. Бу гардундан кўчгим бор, Нечун йўқлай қолмайсан? Оқшомлари бедорман, Ёлғизликдан безорман, Шифо топмас беморман, Нечун йўқлай қолмайсан? Қалам сотди асрорим, Топганларим-ашъорим, Хушнуд қилиб ағёрим, Нечун йўқлай қолмайсан? Мозорга элтар йўлим. Келиб боғлаб қўй қўлим. Эй менга тансиқ ўлим, Нечун йўқлай қолмайсан? @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян