Nilalaman ng post
Сафвон ибн ал-Муаттал розияллоҳу анҳу Эй чиройли юзли саҳоба Сафвон, Сизга ибн Салул бўҳтон айлади. Оиша онамиз йиғлади қон-қон, Бир мунофиқ тоза сувни лойлади. Оиша онамиз карвондан ортда- Мунчоғин йўқотиб қолиб кетганди. Гўзал ҳикматлар бор бунда албатта, Сиздек зот ёрдамга бориб етганди. Оиша онамиз кўрган чоғингиз, Биргина истиржо* айтдингиз холос. Туяни чўктириб мингач сиз уни, Карвонга етгунча чин эркакка хос- Туяни етаклаб кетавердингиз, Бирор гап отмоққа изламасдан важ. Енгилгина сават олиб кетганлар, Ҳаёл ҳам қилмасди бўшлигин ҳавдаж* Зино қилгансиз деб айлашди туҳмат, Покдомон ансорлар гарчи ёқлади. Арш Султони сизга ёғдирди раҳмат, Иккингиз Китобда Ўзи оқлади... Афсус бу фитнага қўшилиб қолди, Айрим олимлару айрим обидлар. Зайнаб бинти Жаҳшнинг синглиси Ҳамна, Хатто шоир Ҳассон ибн Собитлар. "Ифк"дан кейин ўтди орадан йиллар, Ислом учун жанглар қилавердингиз. Хасад қилаверди қулфланган диллар, Чунки Хақни олий билавердингиз. Қисматни олдиндан билолмас ҳеч ким, Инсон кезолмас ғайб қирғоқларида. Қиёматни кутиб ётибдирсиз жим, Ўлгач Арманистон тупроқларида. *ҳавдаж ичига одам тушадиган қилиб тўқилган сават) *истиржоъ («Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!») @A_meshayan 01:45-19.02.2026 Абдураҳмон Мешаян