Nilalaman ng post
"Масад сураси ва саҳобаларнинг хулқи" Аллоҳнинг ансорга бўлсин саломи, Улар ранжитмай деб набий ҳазратни. Гарчи у сура ҳам Аллоҳ каломи, Тиловат қилмасмиш асло "Масадни". Барча саҳобага жаннатда уй бор, Қалблари билмади куфру хасадни. Улар ҳам бермай деб набийга озор, Тиловат қилмасмиш асло "Масад"ни. Тиловат қилдилар расул йўқ пайти, Билиб у сурадан асл мақсадни. Лек Набий бор жойда, набий бор вақти, Тиловат қилмади улар "Масад"ни. Гарчи қумурсқалар еб битирдилар, Сурада айтилган икки жасадни. Адаб сақламоқни афзал билдилар, Тиловат қилмасдан улар "Масад"ни. Сура эди Абу Лаҳаб хақида, Унинг аёли ҳам туяр хасратни. Улар сарфладилар набийга қарши, Умрни, давлатни, куч ва ғайратни. Нозил бўлди улар хақида оят, Ўқисам кўзларим туяр хайратни. Эр-хотин дўзахий эканликларин, Баёнини кўрдим ўқиб "Масад"ни. Лек... Ансорга бўлсин Хақнинг саломи, Улар ранжитмай деб набий ҳазратни. Гарчи у сура ҳам Аллоҳ каломи, Тиловат қилмасмиш асло "Масадни". @A_meshayan 01:37-20.02.2026 Абдураҳмон Мешаян