Nilalaman ng post
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу О азиз Саҳоба Саъд ибн Муоз, Пайғамбарга айтган сўзингиз буюк. "Молимиздан олинг, сиз олажак мол, Ўзимизга қолар молданда суюк". Муоз Мадинанинг улуғларидан, Қандоқ гўзал таъриф, гўзал эътироф. Шу боис ҳеч кимса тегмасди сизга, Маккада Каъбани қилсангиз тавоф. Абу Жаҳл деди: Бу ердагилар, Олмаганда сени ҳимоясига, Сени ўлдирардим умринг ҳозироқ, Етган бўлар эди ниҳоясига. Дедингиз:"Сен менга қарши бирор бир, Харакат қилганинг қолсам гар сезиб, Мадина ёнидан ўтмас карвонинг, Тижорат йўлингни қўярман кесиб" Аҳзоб урушида яраландингиз, Ўқ тешганди билак томирингизни. Яхшилар ичида сараландингиз, Ёлвордингиз, Аллоҳ эшитди сизни. "Бани Қурайзадан тўймагунча кўз, Жонимни олмагин, олмагин ё Раб. Аллоҳ қабул қилди илтижонгизни, Сиз ундан олдингиз шаҳидлик сўраб. Пайғамбар сўради сизнинг хукмингиз, Саҳобалари ҳам тўғри билишди. Бани Қурайзанинг эркакларини, Битта, битта, битта қатл қилишди. Шундан кейингина Саъд ибн Муоз, Шаҳидлик шароби охир хўпланди. Жанозангиз куни ҳеч ким демас оз, Етмиш минг фаришта сафда тўпланди. Кўмилар экансиз бир киши келиб, Қабрингиздан ҳовуч тупроқни олди. Бу ҳам Яратгандан мўъжиза бўлиб, Ўшал тупроқ мушкка айланиб қолди. Ҳозир замон бошқа Бани Қуръайза- Яҳудлари урар мусулмонга дўқ. Абу Жаҳллар бор санчгувчи найза, Фақат Саъд ибн Муоз энди йўқ. @A_meshayan 15:25-20.02.2026 Абдураҳмон Мешаян