Nilalaman ng post
Фотима бинти Хаттоб розияллоҳу анҳо. Акаси мусулмон эмасди у вақт, У эса муслима бўлган эдида. О нақадар омад, ҳам нақадар бахт, Қалби Хақ ишқига тўлган эдида. Хаббоб ибн Аратт Тоха сурасин, Эри билан унга ўргатар чоғда. Дарғазаб холатда баландлаб сасин, Умар келиб қолди қолдириб доғда. "-Диндан чиқибсизлар эшитишимча?" Умарнинг куёви Саид ибн Зайд. "-Хақ сенинг динингдан бошқада бўлса, Дея эндигина гап бошлаган пайт, Умар уни қаттиқ ура бошлади, Қаттиқ ғазабланиб тагига босиб. Фотима иложсиз кўзин ёшлади, Лек қаршилик қилди у ҳам муносиб. Ғазабланган чоғда ҳар қандай зотнинг, Қўлидан ваҳшийлик, зулм келади. Куёвин қолдириб Умар синглиси- Фотиманинг юзин қонга белади. "Бизни майли, уриб, ўлдириб юбор, Исломдан қайтмаймиз" деб айтди сингил. Кўриб сингилдаги бу қатъиятни, Акаси Умарда юмшади кўнгил. Оятлар битилган вароқни Умар- Олмоқчи бўлганда синглиси деди. "Сен нопоксан буни поклар ушлайди, Полкланиб ушлайсан ғусл қил энди". Ғусл қилгач Қуръон оятлари бор, Вароқни ниҳоят олди у қўлга. Тоҳа сурасининг оятларини- Ўқиб бир нур кирди ундаги дилга. Хаббоб ибн Аратт чиқиб яширин- Жойидан Умарга бўл деди хурсанд. "Исломни Умарла қувватла деган, Набий дуосини туйдим қил писанд. Сўнгра Хаббоб борди Набий қошига, Қалби нурга тўлган Умарни бошлаб. Саодат йўлига сингил уйидан, Бир ака борарди одимлар ташлаб... Пок Фотима бинти Хаттобнинг исми- Тарихда ибратла ёзилиб қолди. Жанннат башоратин тирик чоғдаёқ, Фақат акасимас эри ҳам олди. Аввал ҳам Ўзидир, Охир ҳам Ўзи, Қулни таслим қилар Аллоҳ қудрати. Акага шифодир сингилнинг сўзи, Акага дастакдир сингил журъати. @A_meshayan 17:44-21.02.2026 Абдураҳмон Мешаян