TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5757

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,090Bilang ng mga view ng post
Na-publishPeb 2202/22/2026, 07:58 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу Мадинада очарчилик бўлди содир, Умар, Амр ибн Оссга ёзди мактуб "Сен ва сен билан бўлганлар роҳатдаю, Мен билан қолганлар бўлса ғамга мағлуб- Ҳалокатга учрасак ҳам ишинг йўқми? Гап қисқаси бизга юбор ёрдам, ёрдам" Шу ондаёқ жавоб хат ёзди Умарга, Амр ибн Оссдек ҳалол, тоза одам. "Сизга бир карвон юбордим унинг бошин, Қачонки сиз Мадинада кўражаксиз. Билингизки ўшал карвоннинг охири, Ҳузуримда яъни Мисрдадир шаксиз" Ҳар бир хонадонга берилди бир туя, Устидаги таомига албат қўшиб. Исломда илк инсонпарварлик ёрдамин, Амр ибн Оссдек буюк қилди жўшиб. Йигирма йил пайғамбарга қарши бориб, Уч йилгина саҳобаси бўлган Амр. Бузиб ташлаб жаҳаннамнинг кўприкларин, Ўзи учун жаннат қасрин қилди таъмир. Ўлимолди айтган сўзи жуда машҳур: "Умрим ўтди уч қисмга бўлинганча. Аввал куфр, кейин Ислом, кейин эса, Тўқчиликда, мол-дунёим ортди анча. Кофир пайтим ўлсам халқ деган бўларди: "Худога шукр, бундан қутилдик энди" Исломга кирган чоғимда ўлганимда, Жаннатий инсон бўлишим аниқ эди. Кейин эса амир бўлдим ҳашаматли- Уй-жойларга эга бўлдим дармондаман. Булар менинг зараримга ишладими, Ё фойдамга била олмай армондаман". Рамазоннинг ҳайитида саксон ёшдан- Ошган чоғда Аллоҳ учун яшаб ўлди. Ўз вақтида у хақида Набий деган: "Одамлар мусулмон Амр мўмин бўлди" @A_meshayan 12:55-22.02.2026 Абдураҳмон Мешаян