Nilalaman ng post
Туфайл ибн Амр розияллоҳу анҳу Шоир бир кун келди Маккага, Яманнинг Давс қабиласидан. Ва хабардор бўлди Қурайшнинг, Ўйлаб топган шум ҳийласидан: "Эй Туфайл, Маккадан чиқди, Бир афсунгар эсини еган. Бутларимиз бирма-бир йиқди, Айтишича пайғамбар экан. Шу даражада жодуси ажиб, Гапимизни эгри йўймагин. Тағин бориб сеҳрига учиб, Даъватини тинглаб қўймагин" Қурайш қилган ташвиқотдан сўнг, Карахт бўлиб шоир у вақтда. Муҳаммадни тингламайман деб, Тиқди икки қулоққа пахта. Бориб кўрса Каъба олдида, Намоз ўқир эди Муҳаммад. Туфайлнинг дил дарахтида, Куртаклади динга муҳаббат. Ўз-ўзига деди:"Туфайл, Қўрқма, Худо хайрингни бергур. Зўр шоирсан ақлинг бошингда, Муҳаммаднинг сўзин тингла, юр. Яхши бўлса олиб келгани, Бажонидил уни қил қабул. Ёмон бўлса олиб келгани, Тарк айлагил сен уни буткул. Пайғамбарчи Каъба ёнида, Намоз ўқиб Хаққа ёлворди. Туфайлчи Хабиб ортидан, Уйигача эргашиб борди. Деди ортдан кириб уйига, "Мен Маккага келганим пайти, Қавминг роса сенинг тўғрингда, Бўлар-бўлмас сўзларни айтди Сени тинглаб қўймаслик учун, Қулоғимга тиққандим пахта. Лек тингладим Аллоҳ режаси, Меникидан устун албатта. Чиройли сўзларни эшитдим, Олиб келган нарсангни билдир" Қуръон ўқиб бергач пайғамбар, Туфайлда эриган дилдир. "Бундан кўра гўзалроқ сўзни, Эшитмовдим бу не саодат. Шу ондаёқ Туфайл тилга, Келтиргани бўлди шаҳодат. "Бориб қавмим даъват қиламан, Бўлсин менда бирор аломат. Набий уни дуо қилганди, Пайдо бўлди унда нур шу вақт. Чўчиб қилди Туфайл дуо: Қавмим қилиб қўймасин туҳмат. Динини тарк қилгани учун, Юзи шундоқ бўлибди албат, Дея сўзлаб қўймасинлар деб, Ё Раб қавмим фитнасин ўчир, Ёлвораман фақат Ўзингга, Нурни бошқа тарафга кўчир. Эҳтимолий фитна олови, Битта дуо туфайли ўчди. Пешонада, икки кўз аро- Бўлган у нур асога кўчди. Сўнг қавмига борди отаси, Аёли ҳам эргашди унга. Аммо қавмин даъват қилганди, Розимасмиз дейишди бунга. Бир кун деди: Қавмим гап уқмас, Дуоибад қилинг пайғамбар. Набий эса дуолар қилиб, Ширин сўзла деди бу сафар. Аллоҳ қилди Давсликларга ҳам, Муборак бир иймонни тортиқ. Макка томон келгуси сафар, Мусулмонла саксондан ортиқ, Шодумон борарди Туфайл, Қалби марҳамтга зор эди. Иймон топган қавми ичида, Абу Хурайра ҳам бор эди. Дунёни сув босган бир замон, Қайиқчини йиқиб олсанг ҳам. Чўккайдирсан қолмайсан омон, Чўккиларга чиқиб олсанг ҳам. Дунёга дин ёйилган вақтда, Хақ деса: "Менга қалб очурсан Қулоғингга тиқсангда пахта, Эй саҳобага қайга қочурсан? Бу бахтдан қайга ҳам қочурсан? @A_meshayan 17:31-22.02.2026 Абдураҳмон Мешаян