Nilalaman ng post
Асмо бинти Язид розияллоҳу анҳо Асли Асмо бинти Язиддек аёл, Пайғамбарин жуда яхши кўрарди. Ансориялардан фақатгина у, Жуърат қилиб мудом савол сўрарди. "-Хомиладор бўлар асли аёллар, Эркаклар жамоат намозин ўқир. Ҳам қиларлар Аллоҳ йўлида сафар, Аёлларда бундай имтиёз йўқдир. Эркаклар сафарга кетган дамларда, Бизлар қўриқлармиз мол, боласин денг. Эркакларнинг ортар даражалари, Уларга савобда аёлларми тенг?" Пайғамбар бир боқиб саҳобаларга, "Дини тўғрисида яхши бир савол- Берган аёл сўзин эшитдингизми?" Сўнг Асмо томонга юзланиб дарҳол. Дедилар:"Ортдаги аёлларга айт, Ким эрига яхши хотин бўлса энг. Розилигин истаб яхшиликларга- Эргашса савобда эри билан тенг" Худайбиядаги дарахт остида, Ризвон байъатини илк берган аёл. Пайғамбарнинг айтган гапи ростида, Дўзахга тушишни қилмасин ҳаёл. @A_meshayan 01:06-24.02.2026 Абдураҳмон Мешаян