TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5792

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,370Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 403/04/2026, 01:12 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

Саҳобалар ва намоз қадри Ухуд жанги битди. Манзара: Ерда ётур шаҳидлар қатор. Тирикларда азобли яра, Саҳобаю ансор бемадор. Ярадормиш Абу Дужона, Оғриқ етиб ҳар хужайрага. Белида ўқ бисёрлигидан, Ўхшаб қолган эди жайрага. Абу Толҳанингчи кўрсаткич, Бармоғи чопилиб кетганди. Улар қолиб пайғамбарга ҳам, Анча жароҳатлар етганди. Синиб қолган эди тишлари, Ёрилган муборак бошлари. Қонатганди баданларини, Мушрикларнинг отган тошлари. Абдурроҳман ибн Авфнингчи, Яраланиб йигирма жойи. Оғриқларин базўр енгганча, Тиклар бўлди савоб саройи. Ҳаммада бор эди жароҳат, На важ на баҳона тўқишди. Уҳуд битди ярадор ҳолда, Пешин намозини ўқишди. Эй биродар сенга не бўлди, Сен Бадрда урушганинг йўқ. Табукда, Хандақда, Ухудда, Кўкрагингни тешгани йўқ ўқ. Таровеҳга чиқмайсан тикка, Шароитинг гарчи шохона. Намозингни ўқимасликка, Борми бирор арзир бахона? @A_meshayan 15:38-04.03.2026 Абдураҳмон Мешаян