Nilalaman ng post
#УХУД_КУНИ_ПАЙҒАМБАРИМ Утба ибн Абу Ваққос, Набийга тош отиб қолди. Ўнг тишлари синиб, пастки- Лаблари жароҳат олди. У Абдуллоҳ ибн Шиҳоб- Расул пешонасин ёрди. Ибн Қомиа юзларин- Жароҳатлашгача борди. Муҳаммад Алайҳиссалом, Азобда эдилар ҳамон. Юзларига дубулғадан, Икки халқа ботди ёмон. Мусулмонлар йиқилсин деб, Абу Омир қазди чуқур. Шу чуқурга пайғамбарим, Тушиб кетди юрак сиқур... Али ибн Абу Толиб, Шунда тутди набий қўлин. Талҳа Ибн Убайдуллоҳ, Кўтардилар топиб йўлин. Молин ибн Синон эса, Юзларида қонни кўриб. Набий юзидаги қонни, Ютиб юбордилар сўриб. "-Кимнинг қони менинг қоним- Билан аралашса албат, Унга сира олов тегмас, Пайғамбар қилди марҳамат". Кўзингни оч энди уммат, Йўлларинг бўлсин деб ойдин. Сени ғаминг еди ахир, Шу Зот ўн тўрт аср олдин. Бир кунда шунча жароҳат- Олдим деб йўлдан қайтмади. Умматини дуо қилди, Унга лаънатлар айтмади. Динингда собит турмасанг, Юзи заминга боқурсан. Набий йўлидан юрмасанг, Аллоҳга қандоқ ёқурсан? Билгин Хақ ишқидан бошқа, Бари сохта муҳаббатдир. Санинг учун умрин фидо- Айлаган бир Муҳаммаддир. Фириб арман бирла ошна, Ҳийлагарлик жуҳуддадир. Гар ибратга бўлсанг ташна, Минглаб ибрат Уҳуддадир. @A_meshayan 16:28-05.03.2026 Абдураҳмон Мешаян