TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5800

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,140Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 503/05/2026, 10:56 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

Ухуддаги камончилар Пайғамбар буюрди камончиларга: "-Ғалаба қилсакда, мағлуб бўлсакда. Жойингиздан асло жила кўрмангиз, Уруш майдонида бир-бир ўлсакда". Куннинг илк ярмида душман енгилиб, Мусулмон қўшини топганди нусрат. Камончилар кўпи жойин қилди тарк, Ғанимат йиғишга келди деб фурсат. Буни кутган Холид хужум қилмоққа, Отлиқлари бирла келди шайланиб. Ваҳ тайёр ғалаба мағлубиятга, Битта хато сабаб кетди айланиб. Жангда етмиш нафар саҳоба ўлди, Қиличдан ўтказди ёв ўлжасини. Ибрат кўзи бирла кўринг набийга, Итаоат қилмаслик натижасини. Аллоҳ авф айлади камончиларни, Жаннатда тирилгай бари саломат. Оддий шоиргамас буюк зотларни, Муҳокама қилмоқ, қилмоқ маломат. У маломат қилса ўзини қилар, Ё ўз халқин қилар бунга хаққи бор. Мана пайғамбарнинг минглаб айтганин, Уялмай қилмасдан бўлдик хору зор. Фаластин душманлар қўлида қолиб, Шарқий Туркистонни ғанимлар босди. Чунки бугун уммат дилга ширк солиб, Эшигига тақа, исириқ осди. Хали кўп кўрамиз, пайғамбаримиз, Сўзларин тингламай қўймоқ касрини. Нажот топажакмиз бир кун баримиз, Тикласак уйғониб суннат қасрини. @A_meshayan 23:57-05.03.2026 Абдураҳмон Мешаян