TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5805

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View986Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 603/06/2026, 11:27 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

"Пайғамбар ва саҳобаю ансорларни меҳмон қилган Жобир ва хотини". Жуда яқин қолган эди Ўшал Азҳоб ғазоти, Ортар эди кофирлару, Мунофиқлар фасоди. Саҳобалар хандақ қазир, Набий тупроқ таширди, Қорнига тош боғлаб олиб, Оч қолганин яширди. Сабр қилар эди ҳамма, Қуллик қилиб Собирга. Шунда яхши бир ўй келиб, Саҳоба зот Жобирга. Пайғамбардан руҳсат олди, Уйга бориб келгани. Кўз олдимга келар гўё, Шамол янглиғ елгани. Уйга бориб шундай деди: "-Мен сабр қилган холат. Расулуллоҳда ҳам бормиш, Бўлдим ўта ҳижолат. Ейишга ниманг бор хотин? Хотин жавоб айлади: "-Бисотимиз бир ечкию, Арпадандир иборат. Жобир арпа янчиб-янчиб, Унидан ҳамир қорди. Эчкисини сўйиб барча- Гўштин қозонга солди. Сўнгра Расулуллоҳ билан- Бир икки саҳобани, Меҳмонга чорламоқ учун, Хандақ томон йўл олди. Расулуллоҳ сўрадилар: "-Айтгил таоминг қанча? Қанчалигин айтди Жобир, "-Кўп ва хуш экан" анча. Мен боргунча аёлингга- Айт таомни сузмасин, Набий дедилар нонни ҳам, Тандирдан ҳеч узмасин. Сўнг мухожир ансорларга, Туринг кетдик дедилар, Улар икки-уч кишимас, Анча-мунча эдилар. Жобир деди хотинига: "-Холингга вой пайғамбар- Мухожир ва ансорларнинг- Бари билан келдилар." "-Расулуллоҳ сиздан таом- Қанчалигин сўради?" "-Сўрадилар" "-Унда Аллоҳ- Бахтни раво кўради. Бизнинг ҳар қандай холатни- Ўзи ислоҳ қилгувчи, Иқрор шуки Аллоҳ бирла- Расулидир билгувчи.” Расулуллоҳ нон синдириб, Устига гўшт қўйдилар. Очлик кетди ансорлардан, Мухожирлар тўйдилар. Набий Жобирнинг ёрига- Шундай дедилар ортиқ: "Буларни еб, ортганини, Ҳадя айла, қил тортиқ. Чунки одамларга очлик, Ҳам наҳорлик етгандир" Бу воқеа эй биродар, Қулоғингга етгандир? Истаганда тотиб туя, Хохласанг сўйиб эчки, Нонуштага қўйдан ейсан, Таом шохона кечки. Қалбинг ёриб кўрмаганман, Аён менга зоҳиринг. Ташқаридан авлиёсан, Иқлиминг қандоқ ички? Сен Жобирга ўхшайсанми- Топ-тозами ботининг? Уйга меҳмон келар десанг, Ўқраймасми хотининг? Насиҳатга ким бўлибман, Ўз оилангни тўқлаб қўй, Ўргатишмас бир тавсиям, Мискинларни йўқлаб қўй. @A_meshayan 01:55-07.03.2026 Абдураҳмон Мешаян