Nilalaman ng post
Абу Бакр Сиддиқ ва Мистоҳ ибн Асаса розияллоҳу анҳумо Қариндошингиз бор. Жуда ҳам фақир, Сиз доимо унга берасиз ёрдам. Аммо шаънингизга ёғдириб таҳқир, Сиз кўмак берётган айни шу одам- Қизингиз шаънига сўзласа бўҳтон, Зинода айбласа билиб-билмасдан. Нима қилардингиз албатта шу он, Жазолар эдингиз ёрдам қилмасдан. Қизининг шаънига турфа туҳматлар, Сўзлагани учун бўлиб асабий. Абу Бакр Сиддиқ деди:" Мистоҳга, Нафақа бермоқни кесдим абадий". Инсон шунақада инсон найларди, Ғазаби тўсганда салоҳиятни. Шунда Аллоҳ таоло нозил айлади, Нур сурасидаги ушбу оятни: "Мискинга ва яқин қариндошларга, Ҳам муҳожирларга бадавлат зотлар. Ёрдам бермасликка ичмасин қасам, Нафақа узгум деб ичмасин онтлар. Бас авф айласинлар ва кечирсинлар, Ўтиб юборсинлар" бўлиб фаҳмли. Севмайсизми Аллоҳ сизни этса авф, Аллоҳ мағфиратли ўта раҳмли" Абу Бакр дарҳол деди:"Қасамки, Мағфират қилмоғин севаман Бориъй. Ва Мистоҳга бериб юрган ёрдамин, Нафақасин қайта айлади жорий. Биз гуноҳкор қулмиз, саҳобамасмиз, Бу воқеа ўта қизиқдир балки. Лаббай деганига Аллоҳ амрига, Абу Бакр Сиддиқ, Сиддиқдир балки. Яхшилик қилавер эй биродарим, Жигар илон яғин ялаб турса ҳам. Тинчлан, очиб ўқи Қуръони Карим, Қондошла кўравер бойлигинг баҳам. Қадр топмоқ учун ё мақтов учун, Сарфлаганинг йўқку динор ё дирҳам. Аллоҳ учун қилдинг чидайсан энди, Озорлар жаннатда топгунча барҳам. @A_meshayan 07:19-25.07.2025 Абдураҳмон Мешаян