TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5814

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View797Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 903/09/2026, 01:06 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

Ҳубайб ибн Адий розияллоҳу анҳу Лиҳён ўғиллари айлаб ҳиёнат, Етти саҳобийни шаҳид қилишди. Уларда йўқ эди иймон, диёнат, Қолган уч кишини асир билишди. Қочмоқчи бўлганда Зайд ибн Торик, Мушриклар ўлдирди қилиб тошбўрон. Зайд ибн Дасинна кўнди тақдирга, Ҳубайб ибн Адий солмади сурон. Лиҳён ўғиллари ҳиёнаткорлар, Маккага жўнатди уларни ғариб. Бадр жанги куни яқинларини- Йўқотганлар қилди уларни харид. Лек тезда ўлдириб юбормадилар, Қамадилар турфа хужра бор жойга. Улар асир бўлган вақт тўғри келгач, Уруш тақиқланган, маън бўлган ойга. Охир етиб келди икковлонлари, Осиладиган кун.. Юрак кўп ранжир. Тамиймга элтмоқлик учун ечилди- Улар оёғидан бирма-бир занжир. Одам жуда гавжум, оламон бисёр, Хамма кутар қатл маросимини. Хубайб дор остига келтириларкан, Деди: "Бироз қўйиб туринглар, мени!- Намоз ўқиб олай" Беришди рухсат, Шунда Ҳубайбдек зот жойдан қалқиди. Ҳаяжонла уни кузатишаркан, Туриб икки ракаат намоз ўқиди. Кейин намозини тугатгач деди: "-Валлоҳи ўлимдан қўрқиб намозин- Чўзди демасангиз намозни яна, Чўзиб ўқир эдим истаб Хақ розин" "-Сени ўлдирмаймиз динингдан қайтсанг!" "-Динимдан қайтмайман, қатъият улкан!" "-Муҳаммад ўрнимда бўлсин деб айтсанг" "-Кўнмам оёғига кирсада тикан! Қурайш мушриклари дор атрофида- Йиғилган ёшларни қўйдилар қайраб: " ОТАЛАРИНГИЗНИ ЎЛДИРГАН ЗОТ ШУ" Ҳубайбга найзалар санчдилар яйраб... Найза киравериб жон берди Ҳубайб, Дорда қирқ кун осиқ турди жасади. Жасад чиримади, ҳидланмади ҳам, Зубайр ва Миқдод ибн Асвадни- Макага жўнатди пайғамбаримиз, Ҳубайбнинг жасадин келтирмоқ учун. Ҳеч кимга билдирмай Маккага кириб, Жасадни туяга ортдилар бир кун. Бундан хабар топган мушрик оламон, Уларнинг изидан қувиб шоширди. Мушрикларга қарши курашмоқ учун, Икки зот Ҳубайбни ерга туширди. Шунда бирданига ер ёрилдию, Жасадни қаърига олгач ёпилди. Аллоҳ учун жангда ўлган зот учун, Аллоҳ томонидан чора топилди. Хикматлар бисёрдир сахобаларнинг, Қилган ҳар ишида, ҳар қилмишида. Ҳайрат, ҳавас, орзу хар нарса ортар, Уларнинг ҳаётин уққан кишида. Қилинган чоғида ўлимга ҳукм, Икки ракаат намоз қатл олдида(н)- Ўқимоқ суннатга айланиб қолди, Ҳубайб тарихда шундай қолдида! @A_meshayan 17:49-09.03.2026 Абдураҳмон Мешаян