TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5817

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View764Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 1003/10/2026, 12:20 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

Омир ибн Фуҳайра розиялллҳу анҳу Абу Баро Мадинада топди қўним, Айтиб ўтай Набий бирла кўришганин. У мусулмон бўлмадию лутф айлади, Айтиб Ислом шарафли бир дин эканин. Наждлик Омир ўғилларининг бошлиғи, Ўзи мўмин бўлмаса Ислом Наждда- Тарқалсин деб сўрадилар пайғамбардан, Дин ўргатар юборинг деб айни вақтда. Пайғамбарнинг маълум эди сезгирлиги, Аниқ эди ким-кимлигин билишлари. Айтдиларки:"Наждликлар амин кимсамас, Одамларим жонинга қасд қилишлари- Мумкинлинлигин ўйлаб андишада қолдим" Абу Баро дарров:"Сиз ҳавотир олманг, Беролмагай у зотларга ҳеч ким зарар. Уларни мен олгайдирман ҳимоямга, Ваъда берди. Набий кўндилар бу сафар. Етмиш киши барчасидир Суффа аҳли, Бари олган қатъиятла ўзин қўлга. Уларга бош бўлди Мунзир ибн Амр, Кузатдилар барчаларин Набий йўлга. Ўзи муслим бўлмасада қабиласин- Исломга кирмоғин истаб Абу Баро. Суффа аҳлидан олдинроқ йўлга чиқиб, Эрта бориб шундай деди қавми аро: "Мадинадан ҳайъат келар қошингизга, Уларга ҳеч тегманг, улар ҳимоямда. Омир ибн Туфайлдан бошқа ҳамма- Бу таклифни қабул этди ўшал дамда. Омир ибн Туфайлнинг фитнаси деб, Уч қабила одамлари қуролланди. Тўрт томондан қуршалганди саҳобалар, Биъри Маъунада қонли жанг бошланди. Ўшал куни еру осмон, ой-юлдузлар, Бундай қабих хунрезликка шоҳид бўлди. Йўлга чиққан аҳли Суффа ўшал жойда, Аллоҳ исмин айта-айта шаҳид бўлди. Шаҳид бўлган саҳобалар бир Аллоҳга, Сўнгги бора кучин тўплаб нидо қилди: "Аҳволимиз Ўзинг етказгил Набийга, Шундай дея улар ўзин фидо қилди. Ўшал заҳот Жаброил Алайҳиссалом, Набий қошига бориб шундай дердилар: "Барчасидан Улуғ Аллоҳ рози бўлди, Улар ҳам Аллоҳдан рози жон бердилар". Расулуллоҳ ғамгин деди асҳобларга: " Қардошларингиз қилдилар илма-тешик. Мушриклар уларни қатл айладилар" Очилдида э вох фитна деган эшик. Ўшал куни душман билан олишаркан, Омир ибн Фурайҳага Жаббор деган- Бир кимса найза санчганда, ҳазрат Омир: " Валлоҳ, жаннатни қозондим" деган экан. Сўнг осмонга кўтарилиб кетганмишлар, Яширинмас воҳ ҳамманинг кўз ўнгида. Ву воқега гувоҳ бўлган барча мушрик, Ҳайратдан донг қотиб қолмиш жанг сўнгида. Бирортаси лек мусулмон бўлмади ҳеч, Мўъжизани тан олмайди ғаддоргина. Мўмин бўлмиш ҳазрат Омирни ўлдирган, Аллоҳ раҳм қилган ўшал Жабборгина. Хақ номидан қувват олур руҳиятим, Хақ номи жон бағишлар ҳар хужайрага. ИншаАллоҳ шу шеъримни Фирдавсда, Ўқиб бергум Омир ибн Фуҳайрага. @A_meshayan 05:19-10.03.2026 Абдураҳмон Мешаян