Nilalaman ng post
Абу Жандал розияллоҳу анҳу Ҳудайбия сулҳи имзоланаркан, Аҳдномага имзо қўйилмай туриб. Абу Жандал келди оёғи кишан, Ислом лашкарлари томонга юриб. Яқинлашгач йиғлаб қилиб арзи-ҳол, "Мени қутқаринг" деб бир нидо этди. Қурайш гуруҳининг раиси дарҳол, Сакраб туриб уни савалай кетди. Тиканли шох теккач юз кўзларига, Мазлум эканлигин қўйди исботлаб. Ўзини ташлади Расулуллоҳнинг, Муборак оёғи остига додлаб. Бу гапни айтганнинг асл мақсади, Иймондир, на уруш ва на жанжалдир. Ҳудайбия сулхин имзолаётган, Суҳайлнинг ўғли Абу Жандалдир. -Ҳали Аҳдномани имзоламадик! (Ўғлингни менга бер, чиқмасин низо!) -Агарда ўғлимни қайтармасангиз, Аҳдномага асло қўймасман имзо! -Ё Расулуллоҳ! Эй дин қардошларим, Мени мушрикларга қилябсиз таслим. Ортиқ азобларга йўқ бардошларим, Қийнаюрлар мени бўлдинг деб муслим. Марҳамат дарёси пайғамбаримиз, Суҳайлга деди ёшлаблар кўзин. "-Қўй ундай қилмагин, уни менга бер, Суҳайл йўқ дея тугатди сўзин. Шунда Набий айтди Абу Жандалга: "-Яна бироз сабр, чида жабрга. Сўзимиздан қайтиш бизга ярашмас, Аллоҳ кўмак берар сен билан бирга!" Мусулмонлар тугул Абу Жандалнинг, Аянчли илтижо фарёдларига- Мушриклар ҳам тоқат қила олмасдан, Кириб кетмоқ истаб ернинг қаърига- Пайғамбаримизга бердилар ваъда: "-Эй Муҳаммад Сенинг хурматингга биз. Ҳимояга олдик Абу Жандални, Суҳайл қилдирмас унга азоб ҳис" Шундан кейингина пайғамбаримиз, Бирозгина таскин топган бўлдилар. Қисматга бўйсуниб Абу Жандал ҳам, Мавзуни вақтинча ёпган бўлдилар. Йиллар ўтди яна шу Абу Жандал, Пок Абу Басирнинг қочди ёнига. Талаганча Макка мушрикларининг- Карвонин қасд айлаб улар жонига. Абу Жандал нетсин мушриклар билан, Ўртада ёзилган аламли сулҳ бор. Мадинага қочса яна қайтадан, Маккага қайтариб берилар такрор. "Мусулмонлар келса Мадина томон- Маккага қайтариб юборилгуси" Ҳудайбия сулҳин бу банди асли, Мушриклар шумлиги, шайтон қутқуси. Карвонлари Ийсда таланавергач, Мушриклар Ҳабибга ялиниб борди. Ҳудайбия сулҳин ўшал бандини, Бекор қилайлик деб бари ёлворди. Кўндилар Муҳаммад Алайҳиссалом, Макка мушриклари ортга елишди. Абу Жандал бирла уч юз мусулмон, Охир Мадинага кириб келишди. Макка фатхи куни Абу Жандалнинг- Отаси Суҳайл ибн Амр ҳам. Мусулмон бўлдию ота ва ўғил- Ўртасида топди хусумат барҳам... Эй биродар бугун мусулмон бўлсанг, Кимдир сени сўйиб қонинг ювмайди. Зулм кўриб қочсанг ё қилсанг хижрат, Биров Мадинадан кет деб қувмайди. Шукрона айлагил мўминлигингга, Кўп-кўп ибодат қил, Аллоҳга ёлвор. Тушкунликка тушсанг, қўйганча мингга, Макка томон шошгил, Мадинага бор! @A_meshayan 17:51-10.03.2026 Абдураҳмон Мешаян