TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5826

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View916Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 1103/11/2026, 12:45 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

Абу Басир розияллоҳу анҳу Абу Басир номли бир азиз киши, Воз кечиб дкнёнинг кир жилвасидан. Дини Ислом бирла шарафланганди, У Қурайшнинг Сақийф қабиласидан. Маккада мушриклар орасида тинч, Яшай олмаслиги тушганда ёда. Кетди бошин олиб Мадина ёққа, Тўрт юз чақирим кўп юриб пиёда. Бироқ Ҳудайбия сулҳига кўра, Мадинада қолмоқ мумкин эмасди. Маккага қайтмагил биз билан жўра, Ҳеч кимса шу ерда қолгил демасди. Маккага қайтаркан мушриклар билан, Қўриқчидан бирин қиличин мақтаб. "Қиличинг зўр экан бир кўрайин деб, Абу Басир уни ўлдирди алдаб. Қочиб қолиб шунда икки қўриқчи, Бориб пайғамбарга қилди шикоят. "Бошқа бир иложим йўқ эди" дея, Абу Басир етиб келди ниҳоят. Пайғамбар койиди Абу Басирни: "-Исардим сабрли бўлмоғингизни." Абу Басир эса Маккага қайтмай, Қизил денгиз томон бурганди изни. Гарчи айни чўлдан иборат эди, У жойлашган ернинг ўнг бирла сўли. Денгиз қирғоғида Ийс деган у жой- Эди Шомга элтар тижорат йўли. Ана шундан кейин ким мўмин бўлса, Мадинага эмас Ийс томон жадал- Бир-бир келди Абу Басир ёнига, Биринчи келган зот ул Абу Жандал. Ўсимлик ўсмасди денгиз бўйида, Анча вақт яшади уч юз зот мухтож. Иймонни асрабон кўксиларида, Чидаб ташналикка, қолсаларда оч. Аввал эллик киши, кейин юз киши, Сўнгра уч юзтадан кетдилар ортиб. Шомга борадиган Қурайшнинг йўлин- Тўсиб бор-будини олдилар тортиб. Қурайш карвонлари таланавергач, Бу холдан безиллаб тамоман тўйди. Ҳабибга ялиниб сулҳнинг бир бандин, Ўзгартирайлик деб ёлвориб қўйди. Энди ким Маккада мусулмон бўлса, Мадинага мумкин бўлди кетиши. Ийда мажбур қолмай денгиз бўйида, Мақсадига мумкин бўлди етиши. Мадинага қайтиш мумкинлигига, Пайғамбар мактуби зўр далил эди. Лекин Абу Басир мактуб келсада, Мадинага бошқа қайтмади энди. Не учун қайтмади? Ё Мадинада- Яшашга кўрмади ўзин муносиб? Ўлим тўшагига ётарди, ўлди- Пайғамбар мактубин бағрига босиб... @A_meshayan 19:51-10.03.2026 Абдураҳмон Мешаян