Nilalaman ng post
Зайд ибн Хориса розияллоҳу анҳу Волидаси Суъда бирла- Меҳмонга борганди Зайд, Бошқа битта қабиладан, Хужумига учраб бу пайт. Асир бўлиб қолди шўрлик, Қўлларидан тортишди, Маккадаги Суқи Укоз- Бозорида сотишди. Хаким ибн Хизом кичик- Зайдни кўриб лол қолди. Уни тўрт юз дирҳам бериб, Ўшанда сотиб олди. Кейин уни ҳадя қилди- Хадижа аммасига, Хадижа эса Набийга, Тарихда хаммасига- Шохид кўпдир, кўп ўтмасдан, Набий қадрин билдилар. "-Ёнимда қол" деб қулликдан, Зайдни озод қилдилар. Бу вақтда Зайднинг отаси- Чор тарафни ағдариб. Кўз ёш тўкиб, Шеърлар ўқиб, Ўғлин юрди ахтариб. Бир кун Зайдни отасининг- Қадошлари кўрдилар. Каъба томон келгандилар, Аҳволини сўрдилар. Зайд ўшанда отасига, Мактуб бериб юборди. Шояд бироз кеткизар деб, Қалбдан соғинч, ғуборни. Бу хабардан кўп севиниб, Анча пул олиб қўлга. Амаки ва ота тушди, Макка томонга йўлга. Ва ниҳоят пайғамбарнинг, Уйин излаб топдилар. Умидсизлик дарвозасин, Беркитдилар, ёпдилар. Амаки ва ота Зайдни, Олиб кетмоқчийдилар. Унинг ширин дийдорига, Ахир етмоқчийдилар. Зайдни олиб келишганда, Сўрадилар буларни- Набийимиз аста деди: "-Танийсанми уларни?" Зайд демади: "Танимайман- Булар ёт ва аллаким, Ҳа танийман бири отам- Бири деди амаким" Зайдга танлов хуқуқини- Бериб деди пайғамбар. Исатасанг қолгил мен билан- Кетмоқ истасанг агар- Отанг бирла кетавергин- Зеро қулмас озодсан. Сенга бўлган шафқатимни- Марҳаматим кўрдинг сан." Зайд дедики: " Ҳеч кимсани- Сиздан афзал билмасман. Ёнингиздан кетмоқликни- Сира орзу қилмасман." Мен сўзлагим келмаяпти- Қиссанинг давомини. Шайдо қилган қиссадир бу, Оқилу авомини. Гуноҳкорман балки қўрқоқ- Ўзим уммат ичра энг. Келолмайман минг уринмай, Зайднинг тирноғига тенг. Юзингизни ўнгда эмас, Фақат тушда кўргандим. Аллоҳ кимдир, Ислом надир- Хадислардан ўргандим. Ё Муҳаммад умматим денг- Мендек нодон овсарни. Қўлингиздан ичгим келур, Қониб-қониб Кавсарни. Мўминликнинг қадрин билиб- Гоҳ қадрига етмайман. Аммо мен ҳам ўлгунимча, Умматликдан кетмайман. Истаган устимдан кулсин, Истаган қилсин танқид. Мен Зайд ибн Хорисага, Қилсам қилибман тақлид. @A_meshayan 21:12-10.03.2026 Абдураҳмон Мешаян