Nilalaman ng post
"Муҳаммад Алайҳиссалом ҳимоясидаги Абу Толиб" Абу Толиб ёнига- Кириб келди ўн киши. Юзларида алами, Кир қалбида ташвиши. Қилганига амаки, Ўз жиянин ҳимоя. Ҳимояга мушриклар, Қўймоқчийди ниҳоя. "-Тингла эй Абу Толиб- Бизда бор бир жавоҳир. Макка ёшлари ичра- У шеър ёзишга моҳир. Умора ибн Валид, Кучли, аҳлоқли ўсмир. Уни ишлат, фойдалан, Бошқа не керак ахир? Унинг ўрнига бизлар, Муҳаммадни олайлик. Сўнг жонига қасд айлаб, Тез ўлдира қолдирайлик." Қабул қилиб бўлмовчи- Бу таклифни туйган он, Абу Толиб сасланди, Кўзларига тўлиб қон. "-Аввал ўғилларингиз, Менга беринг ўлдирай, Кейин жияним сизга, Орзуингиз бўлдирай!" Мушриклар бир қараса, Иш олмоқда жиддий тус, Бошқа чора топмасдан, Шивирладилар маъюс: "-Бизнинг болаларимиз, Бутга тош отмаяпди, Унинг қилганинг қилиб- Янги дин топмаяпти." Абу Толиб нафратла, Баланд сасда бу сафар, Бор ғазабин сочдилар, Мушрикларга ўн нафар. "Аминманки жияним, Энг тозадир наслида. Ҳаммангнинг фарзандингдан, Қадри баланд аслида. Ўғиллларингиз менга- Бериб боқтирмоқчисиз. Жиянимни ўлдириб- Қалбим ёқтирмоқчисиз. Бундай разил таклифдан, Қай амаки оғринмас? Туя ҳам боласидан- Бошқасини соғинмас. Энди яхшилаб тингланг, Айтар сўзларим маним, Менинг ҳам душманимдир, Муҳаммадга ким ғаним." Эртасига борди у, Жиянининг уйига. Ҳимоядан ўзгаси, Келмас эди ўйига. Муҳаммадни олиб у, Ҳарам томонга кетди. Ҳошим ўғилларида, Унга ҳамроҳлик этди. Кўкси бирла мустаҳкам- Қалқон олди ярата. Айтди Каъба ёнида- Мушрикларга қарата: "-Сизлар укамнинг ўғлин, Ўлдирмоқчи эмишсиз. Биз кетайлик Маккадан, Ё у кетсин демишсиз. Ортимдаги йигитлар, Битта ишорам кутар. Муҳаммадга тегсангиз, Шулар ёқангиз тутар. Жиянимнинг сочидан, Битта тола тушган чоғ. Билингларки қўлимдан, Биттангиз чиқмайсиз соғ!" Бу гапдан эсанкираб, Мушриклар терлаб кетди. Муҳаммадга шеър айтиб, Бари уни мадҳ этди. Тилёғлама мушриклар, Ҳушомадга ўтишди. Абу Жаҳл бирла сўнг, Харамни тарк этишди. Кофирлар мудом мағлуб, Аллоҳ дини ғолибдир. Бадбахт эрур ким солиҳ- Қардошидан нолибдир. "-Инсон ўз жиянини- Қандоқ қилсин ҳимоя?" Бу саволга энг гўзал- Жавоб Абу Толибдир! @A_meshayan 19:58-12.03.2026 Абдураҳмон Мешаян