Nilalaman ng post
Муҳаммад Алайҳиссалом туғилган кеча Дарёлар сувларга, Тўлавердилар. Қабохат гуллари- Сўлавердилар. Муҳаммад пайғамбар- Туғилган кеча, Мўъжизалар содир- Бўлавердилар. Йиқилди юзтубан, Каъбада бутлар. Қулади Эронда-(Қулаб Мадоинда) Ўн тўрт минора. У дамлар муқадлас, Сава кўлининг, Сувлари қуриди, Бу бир ишора. Шом тарафда эса, Минг йилдан буён, Қуриб ётган жойлар, Соларди қўрқув. Шу кеча минг йил сўнг- Оқа бошлади, Савома дарёси- Водийсида сув. Оташга сиғинган- Маъжусийларнинг, Минг йил ўчмай ёнган- Катта гулхани. Бирданига сўнди, Ўшал кечада. Ҳеч яшнамас бўлди, Куфр гулшани. Ҳассон ибн Собит, Саккиз ёш эди. Болалик чоғлари, Мухрдир онгда. Ҳассон айтиб берган- Яҳудийларнинг, Биттаси бақирди, Бир куни тонгда. Яҳудий бақириб, Юрганин кўриб. Бошқа яҳудийлар- Шамолдек елди. Не бўлди сўзлагин, Деганларида. Деди:"Бу тун Аҳмад- Дунёга келди! Бу кеча осмонда, Янги бир юлдуз. Ҳамма юлдузларнинг, Ўрнини босди. Янги бир пайғамбар, Дунёга келди. Аҳмаднинг юлдузи- Ўшадир рости" Дарёлар сувларга, Тўлавердилар. Қабохат гуллари- Сўлавердилар. Муҳаммад пайғамбар- Туғилган кеча, Мўъжизалар содир- Бўлавердилар. @A_meshayan 20:24-13.03.2026 Абдураҳмон Мешаян