Nilalaman ng post
Абу Роъфе, Умму Фазл ва Абу Лаҳаб Абу Суфён Бадр жангин, Қўрқув билан англатарди: "Жуда ғалат ишлар бўлди- Боғлангандек оёғимиз. Бир қисмимиз ўлиб кетди, Бошқа ярми бўлди асир, Қўрқув билмас мусулмонлар, Қуршаганди ҳарёғимиз. Ер билан бир бўлиб ётган, Биз томоннинг одамлари. Қилич билан, ханжар билан, Битта-битта тўғралганди. Ер ва осмон орасида- От минган зотларни кўрдик, Атрофимиз оқ кийинган, Кимсаларла ўралганди" Исломнинг илк йилларида, Мўмин бўлган Абу Рофий, Абу Суфён сўзлаётган- Жойга жуда яқин эди. Ҳаяжондан Исломини- Яширганлигин унутиб, Севинч билан "Худо хаққи- Булар фаришталар деди." Абу Лаҳаб шу лаҳзада, Қаттиқ шапалоқ тушириб. Анча урди бечорани, Гапларимда йўқдир ҳазил. Бу ишларга гувоҳ бўлган- Бир аёл ҳеч чидолмади. Ҳазрат Аббоснинг хотини, Иймони бор Умму Фазл. "Бечорани ҳеч кими йўқ- деб дўппослайверасанми" Абу Лаҳабнинг бошига, Умму Фазл бир туширди. Боши ёрилгач у аблаҳ- Мажбур мажлисни тарк этди. Хотин кишидан калтак еб, Хор бўлиб уйига кирди. Гоҳ қўрқоқман, гоҳ жасурман, Баъзан тушкун, баъзан некбин. Эххе ду эркак бошимда, Турли-туман ҳаёллар бор. Абу Роъфедек иймонин, Сақлаганлар оздир лекин, Ҳозир ҳам Умму Фазлдек- Жасоратли аёллар бор. @A_meshayan 14.03.2026 Абдураҳмон Мешаян