Nilalaman ng post
Арқонни ташла Сен ўзингни осмоқчидирсан, Ўйламагил ғам шунда тугар. Буюрарди Аллоҳ Қуръонда, Суиқасд наф келтирса агар. Пуч ёнғоқ тўлдириб қўйнингга, Балки дўстинг кетгандир сотиб. Арқон ўтказяпсан бўйнигга, Қолгандирсан қарзларга ботиб. Ўғлинг кўпдир барига уй-жой, Тўйлар қилиб беришинг керак. Қизларинг ҳам бордир камига, Ўқтин-ўқтин санчади юрак. Ўзинги ос! Қутиладирсан, Шайтон сени тинмайди авраб. Қулоғинг остида шанғиллаб, Бездиради ҳаётдан сени, Молпараст бир хотининг жавраб. Ўзинг оссанг Аллоҳ сен учун, Нажот эшикларин ёпади. Дўстинг бошқа дўстин йўқлайди. Хотининг ўзгасин топади. Ёрдам берар амакилари, Тоға хола яна аммаси. Эрга тегар барча қизларинг, Ўғиллар уйланар ҳаммаси. Э бермайди улар ҳеч ёрдам, Қўйсангчи дўст дейишинг мумкин. Аллоҳ ёрдам берар бандадан, Нажот кутма, сақламагин кин. Сен Аллоҳнинг қахрин келтирмай, Лаъинларнинг кўнглини ғашла. Истиғфор айт, намозинг ўқи, Қўлингдаги арқонни ташла! @A_meshayan 04:43-16.03.2026 Абдураҳмон Мешаян