Nilalaman ng post
Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу Эй жигаррангкўзли, елкалари кенг- Қорачадан келган Хақнинг ошиғи. Маним ҳайратларим осмонларга тенг, Ўлгунча ҳавасим келар очиғи. Онангиз Сумайя илк шаҳид бўлди, Ёш тошди кўзингиз қирғоқларидан. Отангиз Ёсир ҳам мардларча ўлди, Қутилиб мушриклар қийноқларидан. Кофирлар босдилар диндан қайтгин деб, Қизиган темирни баданларига. Жазирама иссиқ чоғларда эс еб, Кўмиб қўйдилар қум барханларига. Азобга чидолмай тилга олдингиз, Тил учида куфр калималарни. Виждон азобида ёмон қолдингиз, Набийга айтдингиз сўнгра аларни. Кўздан ёшингизни қўймоқ-чун артиб, Буюк Набий айтди гўзал хушхабар: "Аммор мўмин эрур сочидан тортиб, Билиб қўйинглар то оёғи қадар". Ухудда, Хандақда, айладингиз жанг, Шижоат тошиб қалб булоғингиздан. Айрилгач ҳам ҳолим демадингиз танг, Ямома жангида қулоғингиздан. Куфага амирлик қилган чоғингиз, Бири "Эй қулоғи кесик" зот деди. Сиз эса айтдингиз афзал қулоғим- Шу бўлар у Хақ-чун кесилган эди. Набий айлаганди бир кун башорат: "Сени ўлдиражак боғий тоифа". Сиз шаҳид бўлдингиз абадул-абад- Жаннатда ҳеч қачон бўлмайсиз хафа. Афсус Аммор ибн Ёсир сиз каби,, Ёвни қириб савоб ишламаганман. Тўқсон уч ёшда ҳам қилич тутгансиз, Менчи хатто ханжар ушламаганман! Эй жигаррангкўзли, елкалари кенг- Қорачадан келган баландбўй киши. Сиз қилган амаллар олтингадир тенг, Ҳавас қилмоқ биздек темирнинг иши. @A_meshayan 04-05-август 2023 Абдураҳмон Мешаян