Nilalaman ng post
СИЛАИ РАҲМ ҚИЛ АБЛАҲ ҚОНДОШГА Жуфти ҳалолингдан кўнглинг ҳеч тўлмас, Ғазаб бирла тилга олдинг отини. Солиҳа бўлмаган тан олмай бўлмас, Хаттоки пайғамбар Лутнинг хотини. Ўғлинг бошинг эгди маҳалла ичра, Қалбингда изи бор алам-андуҳнинг. Қуръонни очиб кўр ибратга учра, Ўғли кофир эди пайғамбар Нуҳнинг. Иброҳим ўз ўғли Исмоил билан, Аллоҳ фазли билан Каъбани қурди. Ўз отаси эса эй дўстим ўйлан, Кофир холда ўлди Хақдан юз бурди. Расулим Муҳаммад Алайҳиссалом, Ўз амакисидан кўрди азият. Абу Лаҳаб дерди йўқ бўлсин Ислом, Душманлик қиларди топса вазият. Ҳобилга нисбатан адоват ҳасад, Қобилнинг қалбини тўлдирмабмиди? Пайғамбарнинг ўғли бўлсада албат, У ўз укасини ўлдирмабмиди? Чида аблаҳ бўлса қариндошларинг, Силаи раҳмни узиб қўймагин. Дўзахда куймасин кўзу қошларинг, Жаннат кўпригини бузиб қўймагин. @A_meshayan 02:52-23.03.2026 Абдураҳмон Мешаян