TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5878

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,150Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 2503/25/2026, 12:52 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​Жайроним Сен эдинг Қашқарда таваллуд топқон, Чексиз зулмларга кўзи ҳайроним. Каламушлар қўйди йўлингга қопқон, "Раҳмон дема" дерлар сенга, жайроним. Кўзларинг жовдираб боланг ахтарди, Сайёднинг бир ўқи уни ағдарди. Қойюм лаънатламиш сариқ аждарни, Халол ема дерлар сенга, жайроним. Ғаним ҳасад қилғон қаро қошингми? Темир-елкангдаги мағрур бошингми? Уйғурлар туғишғон қариндошингми? Хақни севма дерлар сенга, жайроним. Кўксингга санчишган ўткир пайконни, Бўғзингдан ўтказмиш ёвлар арқонни. Тарк айла деюрлар бешта арконни, Бахтни сезма дерлар сенга, жайроним. Боқаман кўзингга жиққа ёш тўлган, Бинафшанг топталган, чучмоманг сўлган.' "Қутилдик билиб қўй Сулаймoн ўлган- Мен-чи девман" дерлар сенга, жайроним. Қалбингга экканлар алам-андуҳни, Ит ўлимин топар тетик қил руҳни. Улар-чи "Умид уз, кутмагил Нуҳни- Келмас кема" дерлар сенга, жайроним. Биллур қандилдайин қалбинг чилпарчин, Сен Алпомиши йўқ ярадор Барчин. Кунпаякун бўлгай тез кунларда Чин, Нажот сезма демам сенга, жайроним. @A_meshayan 03:36-25.03.2026 Абдураҳмон Мешаян