TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5879

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,050Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 2603/26/2026, 03:21 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​Воз кечиш азоби Ҳаётимда тўрт марта энг яқинларимдан воз кечдим. Биринчиси, устозим, Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис депутати эди. Кўришмаганимизга ўн бир йил бўлди. Мен диний, сиёсий шеърлар ёза бошлаганимдан кейин "Шогирдинг нима қилиб юрибди ўзи?" деб у кишига дашном эшиттиришни истамадим. Бўлмасаку "Ёзувчилар уюшмасига аллақачон аъзо бўлиб, бундан ўн йил аввал илк китобим чиқиб ортидан яна бошқа китобларим кетма-кет босилаётган бўларди. Жуда соғинаман устозимни. Зарарим тегмасин деб боролмайман. Чунки маҳалламизда фаол бўлган бир аёлни ҳокимиятга чақиртириб тикка турғизиб қўйиб қаттиқ койишганини эшитгандим яқинларимдан. Мен бунақа шеърлар ёзсам унда нима айб? Яна шу ишлар такрорланишини истамадим. Иккинчиси, ўз жигаримдан. Аммо Аллоҳга қасамки асло сиълаи раҳмни узмадим. Обрўимдан, ҳаминқадар машҳурлигимдан фойдаланиб ишларини битириб, муаммоларини доимий равишда ҳал қилиб бердим. Дунё-дунё қарз бўлдим. Тўловлар ойларга, йилларга чўзилиб на уйландим, на фарзандли бўлдим на нимадир орттирдим. Касаллик, сиқилиш соч-соқолимга эрта оқ тушишидан бошқа. Эвазига нима бўлди? Ҳеч эваз кутмаганман. Жавобан меҳр хам истамаганман. Бари Аллоҳ учун бўлган. Менсилмадимки шундоқ ҳам. Майли деб қўявердим. Силаи раҳм Аллоҳнинг Аршига осилиб туради ундан узилсам Аллоҳдан узиламан деган эътиқодда бўлдим. Сен қон-қариндошингни сева-сева унга хизмат қилишинг осон аммо... Ўта ёмон кўра туриб хизматини қилишинг иймонингга синов ва қувват. Бу худди Абу Бакр Сиддиқ ўз қизи Ойишага туҳмат қилган қариндоши Абу Мистохга барибир нафақа бераверишига ўхшайди. Учинчиси севган қизимдан. Раққоса эди. Шу қадар чиройли эдики... Унга уйланмоқчи бўлганимда ҳамма диндор дўстларим кулган, ўйинчини оласанми деб. Мен эса севдим. Унинг санъат оламидан кўра менинг Исломий оламим гўзал эканлигини унга кўрсатмоқчи, яшатмоқчи бўлдим. Қиз жуда мард чиқди. Мени алдамади. "Мен сизни жуда-жуда хурмат қиламан аммо севмайман ака. Агар хурмат қилмаганимда сиз билан юриб айланиб шилиб, кейин бўлмади ака дердим. Сиз намоз ўқийсиз мен эса ўқимайман. Онам ҳам ўқимайди акам ҳам. Биз Европача оиламиз, мен умуман намоз ўқимайман демаяпман аммо ҳозир эмас деди. Дунёларимиз бирлашмади. Тўртинчиси дўстимдан. Дўстим деябману аллақачонлар мени дўст мақомидан ўчирган одам хақида гапирябман. Ижтимоий нотенг бўлдик. Менсимай қўйди. Ижодим, юз ифодаларим, ҳаёт тарзим, ҳамма-ҳамма ишим ғашига тегадиган бўлди. Япон ити Хатико қанақа бўлса ўшандай бўлдим аслида. Бунга гувоҳлар ҳам кўп. Ҳамма унга қилган оқибатимга ҳавас қилди ўзидан бошқа. Анча вақт ижоддан, ҳаётдан совудим вақтида. Динни бироз бўлсада билишим мени оёқда қолишимга сабабчи бўлди. Дўстим учун қўлимдан келганини қилдим десам бу менинг оқибатимни ифодалашга озлик қилади, қўлимдан келмаганини ҳам қилдим. Энг муҳими унда ҳозир ҳаммаси зўр. Мен уни илк кўрган вақтдагидек қийинчилик ичида эмас. Шундай бўлса уни асло яккалатиб қўймасдим. Иши олға босаверсин. Бошига ёмонлик келса хурсанд бўлолмайман тамом бўламан. Юлдуз Усмоновани Тошкентга Тамарахонимнинг синглиси армани аёл Гоар Петросян(Кейинчалик исми-шарифи Гавҳархоним Раҳимовага ўзгарган) олиб келган. Юлдуз учун қўлидан келган барча ишни қилган. Кейинчалик Юлдуз машҳур бўлиб кетгач устозига "Устоз Сергилида бир чеккада яшаманг, Тошкент марказидан сизга уй олиб берайми?" деганида устози:"Марказга бориб энди сенга нима ҳам қилиб берардим" деган эканлар. Мен ҳам чекиндим. Ёмон кунларида ёнида бўлдиму яхши кунларида мен ортиқчалик қилдим. Тухматлар одамни синдираркан. Дўкондан нарса харид қилишинг учун пул керак. Аммо меҳр-оқибат кўрсатиш, бирозгина сайр, суҳбат текин. "Абдураҳмон ака ҳали ҳаммаси яхши бўлади, ёруғ кунларингиз олдинда" шу гапларни кутдим. Менга шу кифоя эди. Шу қизғонилди. Онамдан бошқа яқиним қолмади. Санаб ўтган тўрт кишимдан учтасининг хаққига дуодаман қондошимдан бошқа. Унга инсоф ҳам сўрамайман очиғи. Умуман олганда бу тўрт мисол билан Аллоҳ: "Фақат ва фақат Мени дейсан, Мени севасан" дегандек бўлди. Мен бунга ишонаман. @A_meshayan 19:18-04.02.2026 Абдураҳмон Мешаян