TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5888

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,320Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 2903/29/2026, 02:59 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​Атиргулим Боғдан излар ифорингни ўксик кўнгил, тўйиб-тўйиб сени хидлаб тортдим енгил. Кел бўлайлик биз тутинган ака-сингил, Бўлгин маним биродарим атиргулим. Одамзотга вафо қилиб жафо топдим, Хақиқатни сўзлагандим жазо топдим. Хидоятни қалбга жойлаб даво топдим, Жигаримла баробарим атиргулим. Эшигимни ҳеч келмаюр дўст қоққани, Душман пойлар изларимни дил ёққани. Қучай десам азиз бузрукворим қани? Тирилтиролмайди зарим атиргулим. Борган сари яқинлашар вақт соатим, Манзурмикан Яратганга итоатим? Умрим хуржунида фақат бор тоатим, Ҳилол янглиғ кўнглим ярим атиргулим. Хатом кутиб рақиб турар пистирмада, Пушмондирман халққа дардим сиздирмада. Шайтонларга эшсан дея қиздирмада, Энг севганим Зоти Карим атиргулим. Сўрма мендан ясминми ё мен деб хушрўй, Икковинг ҳам мухлислари кўп парирўй. Аммо санинг ифорингдан эмас хушбўй, Сепиб юрган мушканбарим атиргулим. Исмин айтсам ҳаяжондан энтикканман, Мен бир зотга жуда ёмон ичикканман. Бир минг тўрт юз йилдан ортиқ кечикканман, Кўрмоқликка пайғамбарим атиргулим. P.S: Ўн тўққиз йил олдин ёзгандим. Умр сувдай оқди @A_meshayan 2007-2026 Абдураҳмон Мешаян