TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5890

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,390Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 3003/30/2026, 05:59 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#Золим_оталар -Шоир қувончли шеър қуриб қолғонми? Қаламинг миллатнинг дардин олғонми? -Нимасини айтай отаси урган, Қиз дардига қалбинг қулоқ солғонми? Нафратим ўқлари сизга қадалар, Ўз қизин хор қилган золим дадалар. Ҳовлингда ажойиб гул турса ўсиб, Уни таълим деган булоқдан тўсиб. Уялмасдан қандай мақтанадирсан, Яхши боғбонман деб кекирдак чўзиб? Итлар ҳам ўзини шер деб атарлар, Ўз қизин хор қилган золим падарлар. Уйингизда ўсса жаннатий лола, Йиғин ичга ютиб халқдан уёла. Ҳар тун қилиб чиқса Хаққа ёлвориб, Ёрилган лаблар-ла қон туфлаб нола. Дўзахнинг энг туби сизга аталар, Ўз қизин хор қилган золим оталар. Мусулмонман дейсиз зардангиз қайнаб, Нимангиз мусулмон кетдингиз айнаб. Набий урганмилар Фотимани ҳеч, Ё дўқ эшитганми қизлари Зайнаб? Еру-осмон сиздан бўлмиш задалар, Ўз қизин хор қилган золим дадалар. @A_meshayan 18:32-30.07.2025 Абдураҳмон Мешаян