TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5912

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,630Bilang ng mga view ng post
Na-publishAbr 2004/20/2026, 07:00 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

Ҳамза розияллоҳу анҳу Баланд Уҳуд тоғин этакларида, "Ухлаб ётибди" бир баҳодир. У йўқ Андерсоннинг эртакларида, Саодат асрида у бор танҳодир. Гуллар экилмаган қабрига, Мақбара ҳам йўқдир қадрига, Ҳолбики у улуғ, даҳодир Ҳамза! Шаҳидларнинг ичида аъло, Набийга эмикдош, арслони Мавло Қулоқлари бурни кесилиб, Ўлганидан кейин жигари- Тишланмоғи охиратини- Қозонган бу зот учун авло. Нокаслар кўп, разиллар бисёр, Қора жони чиққандан сўнг ҳам. Халойиққа ёмонликлари- Тегмоғи ҳеч топмайди барҳам Аммо Ҳамза ўлгандан сўнг ҳам, Яхшилик қилгани билинди. Уни Вахший ўлдирганига, Қуллигидан озод қилинди. Берилганди Вахшийга ваъда: "Озодсан, ўлдирсанг Ҳамзани. Шу ваъдага мувофиқ Вахший, Ҳамзага санчганди найзани! Боргил Мадинаи Мунавварага, Унда бир зот ётур етиб маррага Тугаб битган дарду ғурбати Ичгани шаҳидлик шарбати Лекин қабри устида ҳеч йўқ Ҳашамдор гумбаз ё турбати Ҳолбуки у Аллоҳ арслони, Дуоларинг аямай йўлла, Эслаб тур шаҳидул аълони. @A_meshayan 17:26-06.03.2026 Абдураҳмон Мешаян