TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5913

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,680Bilang ng mga view ng post
Na-publishAbr 2304/23/2026, 08:56 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

Мушрик оталар ва саҳоба ўғиллар Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат, Мени отам билан қилма маломат! Мушрик Абу Жаҳл қилмади тавба, Ўғли Икримачи бўлди саҳоба. Билки Валид ибн Муғийрадек зот, Абадий солгайдир жаҳаннамда дод. Ўғли Ҳолид ибн Валидга эса, Бир мақом берилган: “Жаннатий кимса” Утбанинг топгани хорликдек рутба, Қизи саҳобия Ҳинд бинти Утба. Рост, Абдуллоҳ ибн Салул мунофиқ, Ўғли эса мўмин динга мувофиқ.. Гарчи набий эди буюк Иброҳим, Отасичи дерди бутни Илоҳим.. Кимсанинг чиқмасин асло ёдидан, Ашаддий кофирнинг зурриёдидан- Чиқмоғи мумкиндир хаттоки набий, Саҳобаю ансор, ажам, арабий... Ота учун ўғил бермагай жавоб, Падар гуноҳ қилса, зурриёд савоб.. Балки кўзларингни бир шира тўсар, Нилуфар ҳам билки ботқоқда ўсар... Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат, Мени отам билан қилма маломат! @A_meshayan 22:49-21.07.2021 Абдурроҳман Мешаян