Nilalaman ng post
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу ва ғордаги илон Дединг:"Асл дўстлик надир англат ахир," Кўзларимга термулганча сахар вақти. Ғорда эди Набий бирла Абу Бакр, Шунда унинг оёғини илон чақди. Болиш эди Набийга унинг тиззаси, Абу Бакр уйғонмасин дея у зот. Тарқалсада баданига илон заҳри, Бардош берди, сабр қилди, солмади дод. Лек оғриғи кучайганда кўз ёшлари, Томчилади Расулуллоҳнинг юзига. "Нима бўлди, не юз берди Абу Бакр? Савол берди Набий уйғониб дўстига. "Илон чақди" дея айтди Абу Бакр, Набий суртди тупукларин ўшал жойга. Мўъжиза бу дарҳол шифо топди ахир, Бирор сабаб қолмадиям доду войга. Асл дўстлик мана шудир бутун дунё, Сенга қарши қилганида уруш эълон. Дўст ёнида туриб бериб сочиб зиё, Заҳар ютмоқ чаққанида турфа "илон". @A_meshayan 20:09-26.04.2026 Абдураҳмон Мешаян