TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5924

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,620Bilang ng mga view ng post
Na-publishMay 605/06/2026, 08:02 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#Парвардигоро Чақмоқлар, бўронлар, айлайди ҳужум, Мен эса қуёшга интилган дарахт. Гарчи одам тўла атрофим гавжум, Қўллагил, хасратлар қилмасин карахт. Тилимда хақиқат бўйнимда доро, Жонимга оро кир Парвардигоро! Боқсам сени севиб тоғлар қиёмда, Соч ёйган мажнунтол мудом руъкуда. Тоатга йўллагил шармисор бўлмай, Қиёмат кунида турсам уйқудан. Демагил: Боқмайман юзингга қаро, Жонимга оро кир Парвардигоро! Йўлингда шаҳиддек қонлар ютмадим, Боғийларга қарши қилич тутмадим. Бироқ заифгина иймоним билан, Сендан бошқасидан нажот кутмадим. Каломинг шифодир дил бўлса яро, Жонимга оро кир Парвардигоро! Айбим Атлантика сувиданда кўп, Ҳимолайдан баланд ишончим лекин. Пешонамга дейман: "Тез саждани ўп," Сен ҳам "Сен суюкли бандамсан" дегин. Гўрга кирсам битсин азоб можаро, Жонимга оро кир Парвардигоро! Кўзим ҳам кўнглим ҳам баббаробар тўқ, Мени мафтун қилмас қир ё адирлар. Асл бахт дегани бу дунёда йўқ, Қуръон дер: "Бахтлилар жаннатдадирлар" Баҳтиёр қил сен-шоҳ, мен бир фуқаро, Жонимга оро кир Парвардигоро! @A_meshayan 00:26-07.05.2026 Абдураҳмон Мешаян