Nilalaman ng post
ТОНГ ОТМАСАЙДИ Ишқимиз китоби етмай охирга, Тонг шамоли бизни уйғотмасайди. Жоним биз иккимиз бўлганда бирга, Оқшом тугамаса тонг отмасайди. Бахт кўксига бошни қўймасимиздан Дард қучоғимизда ҳеч ётмасайди Висол неъматига тўймасимиздан Оқшом тугамаса тонг отмасайди Майли субхи козиб биздан ранжисин Аммо қалб эримай тош қотмасайди Ечмай турса эди тун паранжисин Оқшом тугамаса тонг отмасайди Тўхтаб қолса эди юрак эмас вақт Дақиқалар чопиб тез ўтмасайди Юрак уммонида сузганида бахт Оқшом тугамаса тонг отмасайди Ишқни тарғиб айлар шоирнинг байти Бахтимиз хилоли хеч ботмасайди Қанийди кўнгиллар қовушган пайти Оқшом тугамаса тонг отмасайди Икки кабутардек диллашсак боғда Ағёр сиримизни хеч сотмасайди Ошиқлар суҳбати қизиган чоғда Оқшом тугамаса тонг отмасайди Арш султони бизни яхши танийди Лек армонлар дилга юк ортмасайди Ошиқлар севишган пайтда қанийди Оқшом тугамаса тонг отмасайди Одам Атодандир ишқ меросимиз Нодонлар фитналар қўзғотмасайди Севишганлар ахли гохи розимиз Оқшом тугамаса тонг отмасайди