TGINSIGHT CHAT
Salim Doniyorov
@s_doniyorov
News and media“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти” ДМ Бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент ДОНИЁРОВ САЛИМ МУСУРМОНОВИЧнинг канали
Son gönderiler
1. sayfa / 4 · 41 gönderi
Yayınlandı 29 Nis
— “Hurriyat” газетасининг 2026 йил 29 апрель кунги сонида Қорақалпоғистонга қилган сафаримиз юзасидан ёзилган “Мўйноқ: унутилган ҳудуддан тараққиётгача” мақоламиз чоп этилибди. Эътибор учун “Hurriyat” газетаси таҳририятига ўз миннатдорлигимни билдираман. 👉Газетанинг электрон шаклини ўқиш
Yayınlandı 22 Nis
МЎЙНОҚ: унутилган ҳудуддан ТАРАҚҚИЁТгача Яқинда Қорақалпоғистонга бориб келганимиз ҳақида хабар бериб, сафар ҳақида мақола ёзиш ниятим борлигини айтган эдим. Бугун сиз, азизларга сафар таассуротлари акс этган мақоламни улашиб турибман. Шу ўринда кичик мулоҳаза билдирмоқчиман. Биз одатда сув тежаш, дарахтларни асраш, чиқиндини дуч келган жойга ташламаслик, умуман экомаданият ҳақида яхши гапларни кўп айтамиз. Аммо амал қилишга келганда доим ҳам собит қолавермаймиз. Кимдир билиб-билмай сувни исроф қилади. Бошқа биров ўн қадам юришга эриниб, қўлидаги елим халтани кўчага улоқтиради. Ёдингизда бўлса, биздан катта авлод дастурхондаги увоқни ҳам битталаб териб ерди. Чунки улар уруш, очарчилик қандай даҳшат бало эканига бевосита гувоҳ бўлган. Шу маънода, ҳар биримиз Мўйноқ туманига, хусусан Оролнинг қуриган тубига сафар қилишимиз керак, деб ўйлайман. Боиси, бу ҳудудда табиий офатнинг қандай оқибатларга олиб келишини бутун танангиз, қалбингиз билан ҳис этасиз. Муҳими, янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар кўлами қанчалик кенг ва ҳаётбахш эканини теран англай бошлайсиз. Буни иш ўринлари яратиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги натижалардан тортиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасигача бўлган барча йўналиш мисолида кўриш мумкин. Қорақалпоқ элида “Қадамингиздан гул унсин”, деган эзгу тилак кўп айтилар экан. Тилак ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. У юракнинг туб-тубидаги орзу ва умидларнинг ифодаси бўлиб тилга кўчади. Бу орзу қанча катта, умумманфаатга нечоғлик кўп дахлдор бўлса шунча кенг оммалашади. Қорақалпоғистонга сафаримиз чоғида мард ва танти элдан ана шу эзгу тилакларни кўп эшитдик. Беихтиёр кўнгилда бир иштибоҳ пайдо бўлди. Қорақалпоқ эли доим Президентимиз ташрифидан қувониб, шу тилакни такрорлаб юради. Бугун ушбу эзгу ният ижобатини топиб, Оролнинг қуриган тубида яшил ўрмон пайдо бўляпти. Одамлар ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга ишонч билан яшай бошлади. Ушбу битик сизларни янги Ўзбекистоннинг ислоҳотлари ўз аксини тўлалигича топиб бораётган Оролбўйи сари сафарга чорлашига умид қиламиз. Зеро, ҳар бир юртдошимиз Оролнинг қуриган тубини ҳеч бўлмаса бир марта бориб кўриши шарт.
Yayınlandı 20 Nis
Ассалому алайкум, азизлар! Баъзан узоқ сафарлар кишига йиллар давомида шаклланган қарашларни янгилайдиган теран хулосаларни ҳадя этади. Куни кеча Қорақалпоғистон сафаридан қайтиб келдик. Гап шундаки, 16-19 апрель кунлари “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти жамоаси билан биргаликда Қорақалпоғистонда кўрган, ҳис қилган кечинмаларимиз, том маънода, ўзлигимизга қилинган сафар бўлди. Мамлакатимизнинг энг шимолий нуқтасида жойлашган Нукус шаҳри ва бир пайтлар янгиланишлар нафаси Оролқумнинг тузли бўронлари сабаб етиб бормаган Мўйноқ туманида ўтказилган “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари кунлари ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси” китобимиз тақдимоти ушбу маконнинг энди юртимиздаги айни жараёнлардан айро ҳолда эмаслигини яна бир бор исботлади. Айниқса, ўтган асрнинг йирик портларидан бири бўлган, яқин йилларгача халқаро ташкилотлар томонидан энг даҳшатли жойлардан бири сифатида баҳоланган Мўйноқ туманида охирги йилларда шу қадар кўп ижтимоий-иқтисодий, маънавий, маданий лойиҳалар амалга оширилдики, бугун ўтмишда кўп азоблар кўрган қорақалпоқ халқи юксалишнинг баланд чўққилари томон дадил бораётир. Танти халқнинг кўзидаги умид, ишонч сафаримизнинг серқатлам моҳиятига тағин улуғ ниятлар, ёруғ режалар қўшди. Орол денгизининг қуриган тубида пайдо бўла бошлаган “яшил қопламалар” — саксовул, қорабўроқ, қандим, черкез, жинғил каби чўл ўсимликлари Оролқумни яшнаётган ОРОЛТЎҚАЙга айлантираётгани, қақроқ қуруқликка, мана, неча йил деганда, ҳайвонларнинг қайтгани мўйноқликлар қаторида бизнинг ҳам руҳимизни кўтарди. Сўнгги ўн йил ичида Қорақалпоғистонда амалга оширилган шиддаткор ишлар натижасида оддий инсонларнинг манглайига битилган осойишта кунлар қайтуви ижодий жамоамиз билан биргаликда ёзиладиган таҳлилий туркум мақолаларимизга янги масъулият, янгича қарашни тақдим этди. Сафар таассуротлари, айниқса, Орол денгизининг қуриган тубидаги янги ҳаёт нафаси ҳақида тез орада бир мақола ёзиш ниятидаман. Насиб қилса, бу мақолани ҳам сизлар билан бўлишиш ниятим бор.
Yayınlandı 17 Nis
Yayınlandı 17 Nis
#Cуҳбат "Жадид" газетасининг бугунги сонида "Ватан омон бўлсин, Ватан тинч бўлсин!" сарлавҳали суҳбатимиз эълон қилинибди. Мазмунли суҳбат учун таҳририятга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Суҳбатнинг тўлиқ шаклини YouTube'да ҳам томоша қилишингиз мумкин: 👉 Кўриш учун ҳавола
Hashtags
Yayınlandı 3 Nis
Баъзан инсон ҳақиқатни ҳеч қандай оҳанжамасиз айтса ҳам худди мақтанаётгандай кўринади. “Янги Ўзбекистон” газетасининг шу йил 3 апрель кунидаги 64-сонида биз учун жуда ёқимли тасодиф кузатилди. Шу ҳолат туфайли кўнглимдан юқорида қайд этилган ҳақиқатни айтиш ҳақидаги ўй ўтди. Энди бизни мулоҳазага чорлаган бахтли тасодиф ҳақида айтиб берсам. Хабарингиз бор, “Тамаддун тафаккури” номли илова тақдим этиб боряпмиз. Бу сафар ижодий жамоамиз билан илова саҳифаларда Ислом цивилизацияси марказининг “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” экспозицияси ҳақида маълумот беришга келишдик. Экспозиция халқимизнинг қадимги давлатчилик тарихи, маданияти қанчалик тараққий топгани ҳақида ҳикоя қилади. Газетамиз саҳифаларида шу ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумот беришга ҳаракат қилдик. Масалан, 400 йил ҳукмронлик қилган Кушонлар давлати минтақамиздаги диний бағрикенглик марказларидан бири бўлган. Бу давлатда қадимги дунё аҳолисининг 20 фоизи истиқомат қилган. Кушон давлати ҳудудида индуизм, буддизм, зардуштийлик ибодатхоналари мавжуд бўлган. Икки минг йил аввал бу ерда диний бағрикенглик ҳукм сурган. Қаранг, шу жиҳат билан Кушонлар давлати янги Ўзбекистонга ўхшаган экан. Ушбу тарихий ҳақиқатни тақдим этсангиз бошқалар наздида мақтанаётгандай кўринасиз-да! Газета саҳифаланаётганида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори тақдим этилди. “Янги Ўзбекистон” газетасининг 64-сонида ушбу тарихий қарор ва Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги қизиқарли мақолалар билан яқиндан танишишингиз мумкин. Ушбу ҳужжат қалбларга Мустақиллик байрами шукуҳини олиб кирди. Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги саҳифалар миллий давлатчилигимизнинг туб илдизи қанчалик мустаҳкам экани ҳақидаги тасаввурларимизни бойитади. Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган эзгу ишларнинг мустаҳкам асоси эканини эслатади. Бу иккисини уйғун ҳолатда ўқиш, англаш кишига ўзгача шижоат, яратувчанлик бағишлайди. Қуйида навбатдаги илова билан “Янги Ўзбекистон” газетасининг 64-сонида танишишингиз мумкин. 👉https://t.me/yuz_official/69425 👉https://t.me/yuz_official/69426 Каналга уланиш: @S_Doniyorov
Yayınlandı 31 Mar
Yayınlandı 31 Mar
Иловаларни PDF форматда тўлиқ ўқиш учун
Yayınlandı 31 Mar
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” ГАЗЕТАСИДА ЯНГИ ЛОЙИҲА — “ТАМАДДУН ТАФАККУРИ” Шундай ишлар, ўзгаришлар бўлади-ки, у ҳақидаги фикрингизни ҳар куни, фахр билан баралла айтишни истайсиз. Қизиғи у ҳақида сўзлаганингиз сари тарихий воқеанинг янги қирраларини кашф этиб, мазмун-моҳиятини теранроқ англаб бораверасиз. Ҳурматли Президентимиз муаллифлигидаги оламшумул лойиҳа, муҳташам кошона – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ана шундай тарихий воқеа бўлди. Мамлакатимиз етакчиси марказнинг расмий очилиш маросимида зиёлилар, хусусан, биз – журналистларга мурожаат қилиб: “Ислом цивилизацияси марказида тўпланган ҳар бир экспонат қандай бебаҳо бойлик эканини сизлар ҳаммадан кўра яхши тушунасиз. Уларни тарғиб этиш, халқимизга, дунёга танитишда ҳам, аввало, сизларга таянамиз”, дея алоҳида таъкидлади. "Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти ушбу чақириқдан илҳомланиб янги лойиҳа бошлади. "Тамаддун тафаккури" деб номланган мазкур лойиҳани амалга оширишдан мақсадимиз марказ орқали янги Ўзбекистонни тинчлик, эзгулик, билим ва маърифат диёри сифатида оламга тараннум этиш! Ана шу тараннум орқали халқимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида миллий ғурурни мустаҳкамлашдир! Эндиликда азиз муштарийларимиз ҳар ҳафтанинг жума куни "Янги Ўзбекистон" газетасида махсус илова билан танишиб, Ислом цивилизацияси маркази фалсафасини бор бўй-басти билан тасаввур қилиш имконига эга бўлади. Шу пайтгача илованинг иккита сонини ўқувчиларга тақдим этдик. Саҳифаларни тайёрлаш жараёнида Ислом цивилизацияси марказининг нақадар кенг кўламдаги йирик лойиҳа эканини теранроқ англаб боряпмиз. Ана шу англамни Сиз, азиз дўстлар билан ҳам баҳам кўрмоқчимиз. Зеро, махсус саҳифаларни ўқиган ҳурматли газетхонларимиз, таъкидлаганимиздек, Ислом цивилизацияси маркази меҳваридаги ҳаётий фалсафани, унинг бор мазмун-моҳиятини ҳис этиб, қалбидаги ватансеварлик туйғуси яна-да жўш урсин! Марҳамат, қуйидаги ҳаволалар орқали ушбу саҳифалар билан танишинг: https://yuz.uz/oz/news/yangi-ozbekiston-gazetasida-yangi-loyiha--tamaddun-tafakkuri https://yuz.uz/oz/news/islom-tsivilizatsiyasi-markazi--ilm-manaviyat-va-uygonish-mehvari https://yuz.uz/oz/news/zakovat-va-yuksak-madaniyatning-mustahkam-ildizlari
Yayınlandı 15 Oca
ВАТАНСЕВАРЛИК 13 январь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович раислигида ўтган Хавфсизлик кенгашининг мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилишда қатнашдим. Бу йиғилишда давлатимиз раҳбари куюнчаклик билан гапирган хавфсиз ва адолатли дунё соғинчи атрофдаги барча юртдошларимиз қатори мени ҳам кўп хулосалар қилишга ундади. Кўп ўлчамли дунёда тириклик ва борлик учун курашмоқ, озод ва тинч-хотиржам ҳаёт қайғуси тобора таҳлика ичра қолаётгани бот-бот қалбимни ларзага солди. Шунда ВАТАНСЕВАРЛИК ҳақида ўйлаб қолдим. Одатда ватанпарварлик ҳақида кўп гапирамиз. Мен учун шу куни бу сўзнинг оҳанрабосини янада жўшқинлаштириш керакдек туюлаверди. Аслида ВАТАНПАРВАР сўзи – ватанга ғамхўрлик қилувчи, ўз ватанини, она юртини, халқини чексиз севувчи, ватан манфаатлари учун жонбозлик кўрсатувчи маъноларини беради. Шундай экан нега биз бундай кишиларни янада улуғлаб – ВАТАНСЕВАР, уларнинг она юртга муҳаббатли хислатларини – ВАТАНСЕВАРЛИК, деб атамайлик. Хуллас, бу ўйлар йиғилиш чоғиёқ шууримда шитирлаб тизила бошлади. Ниҳоят у катта бир мақолага айланди. Бугун “Янги Ўзбекистон” газетасида ушбу мақолани сиз – азизлар ҳукмига ҳавола этдик. Агар сизни ушбу мақоладаги ўй-фикрларимиз қизиқтирган бўлса, уни қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ ўқиб чиқишингиз мумкин бўлади. Каналга уланиш: @S_Doniyorov
Yayınlandı 14 Oca
Азиз дўстлар, ассалому алайкум. Замон таҳликали, зиддиятлар оддий ҳолатга айланаётган ҳозирги даврда дунёнинг кўп нуқталарида уруш ва можаролар авж олмоқда. Жаҳон харитасига қарасак, тинч-осойишта ҳаёт кўпчилик учун орзу бўлиб қолмоқда. Бугун ҳар бир юрт, хонадон учун тинчлик, осойишталик тушунчалари энг катта бойлик, ҳар нарсадан устун қадриятга айланди. Аслида, ҳамма вақт ҳам шундай бўлган. Яратганга минг шукурки, жонажон юртимиз тинч ва осойишта. Бугун барчамиз Ватан ҳимоячилари кунини байрамона кайфият билан ўтказаяпмиз. Фурсат сабаб, ҳарбийларимизни, барча юртдошларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан чин юракдан табриклайман! Ушбу ажойиб байрамни нишонлаш бардавом ва абадий бўлсин!
Yayınlandı 31 Ara
Хориждаги дўстлар юборишибди)