TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Salim Doniyorov
Salim Doniyorov avatar

TGINSIGHT POST

Post #71

@s_doniyorov

Salim Doniyorov

Görüntülemeler379Gönderi görüntüleme sayısı
Yayınlandı3 Nis03.04.2026 13:33
İçerik

Gönderi içeriği

Баъзан инсон ҳақиқатни ҳеч қандай оҳанжамасиз айтса ҳам худди мақтанаётгандай кўринади. “Янги Ўзбекистон” газетасининг шу йил 3 апрель кунидаги 64-сонида биз учун жуда ёқимли тасодиф кузатилди. Шу ҳолат туфайли кўнглимдан юқорида қайд этилган ҳақиқатни айтиш ҳақидаги ўй ўтди. Энди бизни мулоҳазага чорлаган бахтли тасодиф ҳақида айтиб берсам. Хабарингиз бор, “Тамаддун тафаккури” номли илова тақдим этиб боряпмиз. Бу сафар ижодий жамоамиз билан илова саҳифаларда Ислом цивилизацияси марказининг “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” экспозицияси ҳақида маълумот беришга келишдик. Экспозиция халқимизнинг қадимги давлатчилик тарихи, маданияти қанчалик тараққий топгани ҳақида ҳикоя қилади. Газетамиз саҳифаларида шу ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумот беришга ҳаракат қилдик. Масалан, 400 йил ҳукмронлик қилган Кушонлар давлати минтақамиздаги диний бағрикенглик марказларидан бири бўлган. Бу давлатда қадимги дунё аҳолисининг 20 фоизи истиқомат қилган. Кушон давлати ҳудудида индуизм, буддизм, зардуштийлик ибодатхоналари мавжуд бўлган. Икки минг йил аввал бу ерда диний бағрикенглик ҳукм сурган. Қаранг, шу жиҳат билан Кушонлар давлати янги Ўзбекистонга ўхшаган экан. Ушбу тарихий ҳақиқатни тақдим этсангиз бошқалар наздида мақтанаётгандай кўринасиз-да! Газета саҳифаланаётганида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори тақдим этилди. “Янги Ўзбекистон” газетасининг 64-сонида ушбу тарихий қарор ва Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги қизиқарли мақолалар билан яқиндан танишишингиз мумкин. Ушбу ҳужжат қалбларга Мустақиллик байрами шукуҳини олиб кирди. Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги саҳифалар миллий давлатчилигимизнинг туб илдизи қанчалик мустаҳкам экани ҳақидаги тасаввурларимизни бойитади. Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган эзгу ишларнинг мустаҳкам асоси эканини эслатади. Бу иккисини уйғун ҳолатда ўқиш, англаш кишига ўзгача шижоат, яратувчанлик бағишлайди. Қуйида навбатдаги илова билан “Янги Ўзбекистон” газетасининг 64-сонида танишишингиз мумкин. 👉https://t.me/yuz_official/69425 👉https://t.me/yuz_official/69426 Каналга уланиш: @S_Doniyorov