TGINSIGHT CHAT
AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати
@Avtobloguz
PoliticsЭнг катта хавф, бу — ички душман. Ички душман, бу — бефарқ одам. - Шавкат Мирзиёев Murojaat uchun 👉@Avtoblog_uz_bot 👉@maksud_070
Останні пости
Сторінка 1 з 84 · 1,008 постів
Опубліковано 12 днів тому
#BeelineUzbekistan#Iste’molchiHuquqi #AloqaSifati#RaqamliO’zbekiston Beeline Uzbekistan компанияси хизматидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига қилган мурожаатларим юзасидан жавоб келди. Муаммо ечилди. Камчилик бартараф этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиш бўйича конституцион ҳуқуқининг тўлиқ амалга оширилишига ёрдам беради. Сиз ушбу ахборот тизими орқали ариза, таклиф ёки шикоятингизни Ўзбекистон Республикаси Президентига юборишингиз мумкин. https://pm.gov.uz/uz
Опубліковано 13 днів тому
No komment Ta'rifga til ojiz @avtobloguz
Опубліковано 13 днів тому
КАСАЛЛИК ВАРАҚАСИ (СПРАВКА) ОЛИШ ВАСВАСАСИ: БИТТА ТИЗИМНИ ҲАРАКАТГА КЕЛТИРИШ УЧУН ВАЗИРЛИККАЧА ЧИҚИШ КЕРАКМИ? Рақамлаштириш, "рақамли Ўзбекистон", масофадан туриб хизмат кўрсатиш... Бу баландпарвоз гаплар соғлиқни сақлаш тизимининг энг қуйи бўғини — оддий поликлиника деворларига келганда чил-чил бўлмоқда. Ишонувчан фуқаро сифатида тизим ишлаяпти деб ўйлайсиз, лекин амалда оддийгина болалар маълумотномасини (справка) ёптириш учун тизим билан эмас, балки тизимнинг лоқайдлиги билан урушишга мажбур бўласиз. Вазиятнинг қисқача "сарсонгарчилик хронологияси" билан танишинг: -28 апрель: Фарзандим бетоб бўлди. Тегишли тиббий ҳужжатларни поликлиника шифокорига тақдим этдик ва касаллик варақаси (справка) очилди. -6 май: Бола соғайди, даволаниш якунланди. Справкани ёптириб, мактабга юбориш керак. Логика бўйича иш шу куни тугаши лозим эди. Аммо... -6, 8, 20 май кунлари: Телефон орқали қайта-қайта справкани ёпишни илтимос қилдим. Натижа — ноль. -20, 21 май: Муаммони телефонда ҳал қилиб бўлмаслигини тушуниб, поликлиникага шахсан бордим. Вазият шу даражага етдики, муассаса бош шифокори ўринбосари Иброҳим ака (замглаврач) ҳузурига киришга мажбур бўлдим. Саволни кўндаланг қўйдим: "Справкани ёпиш учун кимнингдир чўнтагига "бир сўм-икки сўм" тиқиш керакми? Ёки вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига, вазирликка чиқиш керакми? Нега оддий фуқаро шу арзимаган қоғоз учун сарсон бўлиши керак?" Раҳбариятнинг жавоби стандарт: "Сиз бораверинг, ҳозир справкани ёпамиз, DMED иловасидан юклаб оласиз". -22- май (бугун): Мана, орадан бир сутка вақт ўтди. Справка ҳали ҳам ёпилгани йўқ. Бугун яна бордим, яна такрорий мурожаат қилинди, аммо натижа ўша-ўша. Муаммо шу даражага бориб етдики, мазкур эътироз ва шикоят юзасидан Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиевга ҳам мурожаат йўлладим. Саволлар очиқлигича қолмоқда, лекин жавоб йўқ: 1. Нега Бухоро тиббиётида битта оддий маълумотномани ёптириш учун тизим чўққисигача — вилоят раҳбариятигача ёки ССВгача чиқиш керак? 2. Нима учун соғлиқни сақлаш вазирлиги мақтаётган "DMED" тизими ва рақамлаштириш жараёни жойлардаги масъулларнинг лоқайдлиги сабаб ишламаяпти? 3. Электрон тизим инсон омилини ва сарсонгарчиликни камайтириши керак эмасмиди? Нега у фуқаронинг асабини ва вақтини ейдиган янги бир тўсиққа айланди? Жаноб масъуллар, баландпарвоз ҳисоботларни бир четга суриб, қуйи бўғиндаги ижро интизоми билан қачон шуғулланасизлар? Фуқаролар тиббиёт муассасаларига ўз ҳаққини талаб қилиб, урушиш учун эмас, хизмат олиш учун бориши керак! Касаллик варақасини (медкарта) этаждан этажга, кабинетдан кабинетга олиб юриш бу алоҳида мавзу, алоҳида асаб ва вақт. Бунга ҳам ҳали тўхталамиз. Ушбу мақола чиқишидан олдин фуқаро томонидан қилинадиган барча мурожаатлар қилинди. Натижа "0" га тенг бўлганидан сўнг мақола ёзилди. Кейинги сафар поликлиникага борганимизда поликлиника ходимлари чаппа-ёмон кўзлар билан қараши, хунук муомала қилиши ва сарсонагарчиликни баттар қилиши бу стандарт ҳолат деб қабул қиламан! 🛡@UDDU_channel
Опубліковано 13 днів тому
Телефон орқали: "Нима учун ички ишлар ходимининг хизматига халақит қияпсиз ака?" Бир шопир танишимни ГАИ сақлайди. Танишим менга алоқага чиқади... Ҳолат бўйича мендан маслаҳат сўрайди. Мен танишимга ўзимнинг фикримни билдирдим. ГАИ танишимни қўлидан телефонни олиб, менинг кимлигимга аниқлик киритди, исм фамилиямни айтдим. Ва у менга "Нима учун ички ишлар ходимининг хизматига халақит қияпсиз ака?" Деб сўради... Менга қизиқ бўлди, қайси ГАИ бу гапни айтгани ва бир неча бор "ўзингизни таништиринг" деганимда, "мен сизни тўхтатганим йўқ" деган важни олдин сурди. Ички Ишлар тўғрисидаги 407-сон Қонунни эслатдим. Фойда бермади. Телефонни қўйиб қўйди. Жетон рақами 0366. Катта эҳтимол билан баённома тузиш вақти боди камераси ишламаётган эди. Кадрлар бўлими раҳбарига ва қолган раҳбарларига савол: Бу каби ходимлар кўпми? Булар пул бериб ишга кирадими? Нега фуқаро билан гаплашиши бу каби ноқонуний? Ёки ФОРМА кийдим, энди менга ҳамма нарса мумкин деган фикр борми каллага? Ёки танкаси борми? Бақувват танками? Ҳурматли Анвар Рахматович! Кўп, жуда кўп меҳнатингизни қадрлаймиз, ўзингизни ҳурмат қиламиз. Ҳурматимиз чексиз... Лекин қўл остингизда шу ва шу каби ходимлар (уларни ходим деб бўлмайди десам ҳам нотўғри бўлмаса керак а?) бор. Хизмат нималигини, Ватанига, халқига хизмат қилиш, фуқароларнинг тинчлигини осойишталигини асраб авайлаши, қабул қилган қасамёди эсидан чиқгандир, ёки билмаса керак а? Шу каби айрим ходимларни кўриб қиладиган ишидан ўйланиб қоламан. Нега булар бу каби фуқароларни гапини инобатга олмайди? Халқига қанақадир адовати борми? Душманми булар? Қастдан халқ билан давлат-тизимни ўртасига зиддият туғдиряпдими? Нега негативни, ёмон кайфиятни келтириб чиқаришга ҳаракат қилади? Энг қизиғини айтсам, шу каби "ходимлар"нинг иши бости-бости қилинади (кейслар мавжуд). Ва бу ҳолат қолганларига ўрнак бўлади, қолганлари ҳам шу тарзда давом этиши эҳтимоли катта. Қачон ўзгарамиз ? 🛡@UDDU_channel
Опубліковано 14 днів тому
Фақат айтаман а, "қўйма куясан бола" деб... Барибир қўйишади. Кейин жарима тўлаб юришади... 🛡@UDDU_channel
Опубліковано 15 днів тому
🇺🇿«Радар ўрнатиш ҳуқуқи фақат ИИВга тегишли бўлиши керак» — Алишер Қодиров Депутатнинг сўзларига кўра, радар ўрнатиш соҳасида тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўзини оқламаган, чунки бизнеснинг асосий мақсади фойда олиш ҳисобланади, асосий вазифа эса ЙТҲларнинг олдини олиш бўлиши керак. 🇷🇺«Право по установке радаров должно принадлежать исключительно МВД» — Алишер Кадыров По словам депутата, сотрудничество с предпринимателями в сфере установки радаров не оправдало себя, поскольку основной целью бизнеса является получение прибыли, тогда как главной задачей должно быть предотвращение ДТП. 🛡@UDDU_channel
Опубліковано 16 днів тому
“Tayson” nomi bilan tanilgan sportchi Jasur Joʻrayev Yakkabog' tumanida haydovchilik guvohnomasiga ega boʻlmagan holda mashina boshqarib YPX xodimining toʻxtash ishorasiga boʻysunmagan edi. Unga nisbatan maʼmuriy bayonnoma rasmiylashtirilib, mashinasi jarima maydoniga joylashtirilgan edi. 👉https://t.me/avtobloguz/10936 Mana u chigirtka bir qochadi ikki qochadi va oxir oqibat tutilishini tushunib yetibdi. Buzoqni yugurgani somonxonagacha ekanligini xam tushunib yetibdi. Gai akalardan qochib bo'lmasligini ham tushunib yetibdi. Tayson avtomaktabga boribdi. U haydovchilik guvoxnomasi olmoqchi 👍👍👍 @avtobloguz
Опубліковано 17 днів тому
#BeelineUzbekistan#Iste’molchiHuquqi #AloqaSifati#RaqamliO’zbekiston Beeline Uzbekistan компанияси хизматидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига мурожаат қилдим. Beeline Uzbekistan компаниясига шу муаммо юзасидан бир неча мурожаатларим қайд этилмаган экан. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига бу масала бўйича ҳам яна бир шикоят мурожаат қилишимга мажбурман. Интернет учун қўшимча-алоҳида пул ечиш тўхтатилди, лекин тариф бўйича пакет тўлиқ тақдим этилгани йўқ. Хамби иловасида шунақа маълумот ҳозирча. 🛡@UDDU_channel
Опубліковано 17 днів тому
#BeelineUzbekistan#Iste’molchiHuquqi #AloqaSifati#RaqamliO’zbekiston Beeline Uzbekistan компанияси раҳбарияти ва масъул ходимлари диққатига! ИСТЕЪМОЛЧИ ЭЪТИРОЗИ ВА ОЧИҚ МУРОЖААТ Ушбу мурожаатни йўллашимдан мақсад, компаниянгиз томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳисоб-китоб тизимидаги тушунарсиз ҳолатларга аниқлик киритиш ҳамда юзага келган моддий зарарни қоплашингизни талаб қилишдир. Ҳолат шундан иборатки, "Оила ультра" тариф режаси бўйича белгиланган абонент тўлови тўлиқ ечиб олинган бўлса-да, сарфланаётган интернет трафиги учун маблағ асосий балансдан алоҳида (тарифдан ташқари) ечилмоқда. Ушбу муаммо юзасидан қуйидаги саволларни очиқ қолдирмаслигингизни сўрайман: 1. Нима сабабдан охирги марта "Оила ультра" тарифининг нархи 185 000 сўмдан 230 000 сўмгача (қарийб 24% га) кескин оширилди? Бундай юқори нарх ўсиши қандай иқтисодий асосларга эга? 2. Агар абонент тўлови кеча муваффақиятли ечилган бўлса, нима учун бугунги интернет истеъмоли тариф ичидаги пакетлардан эмас, балки асосий балансдаги маблағ ҳисобидан чегирилмоқда? Бу истеъмолчи ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши эмасми? 3. Ушбу ҳолат тизимдаги техник хатоликми ёки компаниянинг ички сиёсатига оид ўзгаришми? Агар хатолик бўлса, у қачон тўлиқ бартараф этилади? 4. Тизимдаги носозлик сабабли абонентнинг балансидан ноҳақ ечиб олинган барча маблағлар тўлиқ қайтариб бериладими? Бу борада компаниянинг аниқ механизми мавжудми? Ушбу пост орқали муаммони жамоатчилик эътиборига ҳавола қила туриб, Beeline Uzbekistan мутасаддиларидан вазиятни назоратга олишларини ва қисқа муддат ичида расмий муносабат билдиришларини кутиб қоламан. Истеъмолчи сифатида тўлаётган пулимизга яраша сифатли ва ҳалол хизмат олишга ҳақлимиз деб ҳисоблайман. Қайта алоқа учун https://t.me/UDDU_help_bot 🛡@UDDU_channel
Опубліковано 17 днів тому
Бухородаги айрим светофорларнинг ишлаш тартиби мантиққа зид. Қайси ақллилар томонидан ўйлаб қарор қабул қилинган? Наҳот махсус билимга эга масъул ходимнинг калласи оддий фуқаро калласи каби фикрлаб ўйлай олмайди? Айнан бир нарсани ўзгартириш ёки аҳоли учун қулайлик яратиш учун танқид керакми? Видео мурожаат керакми? Оддий телефон орқали қилинган мурожаат кам ми??? Ҳаммаларингизга байрам муборак. 🛡@UDDU_channel
Опубліковано 17 днів тому
#BeelineUzbekistan#Iste’molchiHuquqi #AloqaSifati#RaqamliO’zbekiston Beeline Uzbekistan компанияси хизматидан норози бўлиб, бир неча бор компаниянинг ўзига ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига қилган мурожаатларим натижасида тариф бўйича тақдим этилмаган пакетлар тақдим этилди. Ундан ташқари менга ноъмалум сабабларга кўра тариф бўйича ечиб олинган 230.000 сўм пул маълағи қайтарилди. Қайтарилган пул маблағи ҳақида маълумот мавжуд эмас. Нега айнан бу сумма... Компания ва Вазирлик томонидан тақдим этиладиган расмий жавоб хатда ушбу саволга ва бошқа саволларга жавоб берилса керак. Расмий жавоб олинганидан сўнг ҳам бу ҳақида хабар берарман. 🛡@UDDU_channel
Опубліковано 18 днів тому
“Кўтаринглар бизга муаммони. Биз шу муаммоларни ечишга келдик” — Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухородаги боғча, поликлиника ва ижтимоий объектлар аҳволини жойига бориб ўрганди. 🙏🙏🙏 🛡@UDDU_channel