@adceducate · Post #9640 · 2025/07/30 11:42
🎓🇺🇸 Уқувчимиз Уткирбек Ривожиддинов Гарвард университетига ўқишга кирди! Бугун бизнинг таълим муассасамиз учун ўта фахрли кун бўлди — Уткирбек Ривожиддинов, муассасамизнинг битирувчиси, дунёдаги энг нуфузли олийгоҳлардан бири — Гарвард университетига (Harvard University, АҚШ) қабул қилинди! 🌍📚 🔹 Айни пайтда у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратида катта юрист-консультант лавозимида фаолият юритмоқда. Бугун Уткирбек муассасамизнинг директори Морозов Геннадий Владимирович билан учрашди ва кутубхонамизга ҳадя сифатида китоблар совға қилди. Бу ҳаракати унинг таълимга ва устозларга бўлган чуқур ҳурматини намоён этади. 📖 Директормиз ҳар доим шогирдларимизнинг ютуқларидан фахрланади — айниқса, улар дунёнинг энг нуфузли университетларига қабул қилинганда! Уткирбек ёшлигиданоқ ўзининг лидерлик салоҳияти билан ажралиб турарди: ✅ Ёшлар саммитида жамоаси билан ғолиб бўлган ✅ Муассасанинг барча тадбирлари ва танловларида фаол қатнашган ✅ Интилишга тўла, доимо фаол ва ривожланишга тайёр бўлган 📢 Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлади: «Фуқароларимиз дунёнинг ТОП университетларида ўқишлари керак». Уткирбекнинг бу ютуғи — нафақат шахсий муваффақият, балки бутун ёшларимиз учун илҳом манбаидир. Биз ундан фахрланамиз ва ишонамизки, у Ўзбекистоннинг келажаги учун улкан ҳисса қўшади! 💬 Уткирбекка янги босқичда омад тилаймиз! Унинг йўли бошқалар учун йўл очсин! 📚 Андижонлик ёшлар муваффақият ҳар ерда мумкинлигини исбот қилмоқда! #Гарвард#Ўзбекистон#УткирбекРивожиддинов#Фахримиз#Harvard#Ёшлар#Ta'lim #AndijanDevelopment#TopUniversities 📞 Ro‘yxatdan o‘tish: 74-226-10-78 📲 Telegram: @admofadc