TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← () => "翠楼屋"

TGINSIGHT SIMILAR POSTS

查找相似内容

Source channel @lambdaexpression · Post #310 · 2月13日

by iPhone13 Pro #摄影

Hashtags

Results

找到 210 条相似帖子

搜索 #birdamjamiyat

当前筛选 #birdamjamiyat清除筛选
Tafakkur egalari

@Tafakkur3 · Post #11728 · 2026/01/15 11:15

#birdamjamiyat Спарта сабоғи: куч билан эмас, ақл билан барқарорлик Қадимги Спарта – ҳарбий машғулотлар, темир интизом ва юксак фидойилик билан машҳур бўлган юрт. Унинг аҳолиси, хусусан эркак фарзандлари, болалигиданоқ ҳарбий ҳаётга тайёрланган. Спартанинг тарбия тизими ҳар бир шахсни давлат хизмати ва жанг майдонига муносиб қилиб етиштиришга қаратилган эди. Спарталикнинг чинакам бурчи яхши жангчи бўлиш эди. Улар учун шахсий эркинлик ёки моддий неъматлар эмас, балки давлат хизмати, интизом ва жангда кўрсатилган жасорат устувор аҳамиятга эга эди. Жангда ҳалок бўлиш – энг олий шараф, қочиб кетиш эса – энг катта уят ҳисобланган. Шу сабабдан, ҳар бир спарталик бола ҳаётнинг илк йиллариданоқ оғир шароитларда тарбияланган, оғриққа, очликка, совуққа ва фақат ўз кучига суянган ҳолда яшашга ўргатилган. Бу жараён "агоге" деб аталган ва у давлат томонидан ташкил этилган ҳарбий-маънавий тарбия тизими эди. Спартада шахсий манфаатлар эмас, жамоавий мақсад устувор бўлган. Давлат ҳар бир фуқаронинг ҳаётини тўлиқ назорат қилган ва уларни якка шахс сифатида эмас, балки жангчи ва Ватан ҳимоячиси сифатида кўрган. Аёллар ҳам фарзанд тарбиясида ана шу ҳарбий руҳни шакллантиришда муҳим роль ўйнаганлар. Улар фарзандларига “сен тирик қайтиш учун эмас, ғалаба билан қайтиш учун кетасан” деб ваъз қилар эдилар. Спартанинг тарихий модели ҳарбий автократия ва оммавий интизом мисоли сифатида инсон тафаккурида мустаҳкам жой олган. Бугунги кунда ҳам "спарталикча ҳаёт" ибораси қатъият, худбинликдан воз кечиш ва давлат манфаати йўлида фидоийлик маъносини англатади. Қадимги Спарта ҳарбий жасорат, интизом ва Ватанга садоқат билан бутун дунёга машҳур бўлган. Лекин унинг тарихий таназзули шуни кўрсатдики, фақат куч, тартиб ва қаттиқ идора билан барқарор жамият қуриб бўлмас экан. Спартанинг таназзули унинг муайян соҳага бир ёқлама қараши, хусусан гуманитар ва интеллектуал тараққиётни назар-писанд қилмагани билан боғлиқ. Спарта фалсафа, санъат, адабиёт ва илм-фанга бефарқ муносабатда бўлган. Айнан шунинг учун у ўзининг интеллектуал илдизларини чуқурлаштира олмади. Афина мисолида кўриниб турибдики, эркин фикр, мутахассислар ва олимлар бошқарув жараёнида иштирок этиши давлатни фақат бойитибгина қолмай, уни ҳар хил таҳдидларга қарши чидамли қилади. Спарталиклар эса ҳеч қачон олимларни ёки гуманитар соҳадаги етук инсонларни бошқарувга яқинлаштирмаган. Бундай ёндашув оқибатда давлатнинг ижтимоий хавфсизлик тизимини мустаҳкамлашга тўсқинлик қилди. Жамиятда танқидий фикр йўқолган, муаммолар тан олинмасдан, куч билан босиб турилган. Ижтимоий мувозанат бузилганида эса — уни тиклашга на илм, на сиёсий механизмлар, на соғлом ислоҳотчилар қолган эди. Милитаризм асосида қурилган Спарта жамияти — бир муддатча мустаҳкам тузум сифатида яшади. Лекин у интеллектуал ривожланиш ва ижтимоий эволюцияни инкор қилгани учун бардавом бўла олмади. Ижтимоий хавфсизлик фақат ташқи таҳдидлардан эмас, ички мувозанат ва ғоявий етукликдан ҳам келиб чиқади. Спарта эса айнан шу ички хавфсизликни таъминлай олмади. Шунинг учун ҳам юртимизга очиқдан-очиқ таҳдидлар қилинаётган бир вақтда замонавий ташкилотлар ва давлат раҳбарлари ва кенг жамоатчилигимиз Спартанинг сабоқларидан хулоса чиқаришлари даркор: жисмоний куч ва тартиб етарли эмас — илм, ахлоқ, маънавият, қадриятларга ҳурмат, фикр эркинлиги ва интеллектуал раҳбарлик ҳам жамият барқарорлиги учун зарур асослардан биридир. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @Xidirovformat

Tafakkur egalari

@Tafakkur3 · Post #11474 · 2025/10/31 09:59

#birdamjamiyat Агар чумолилар ўз жамоасига хавф етганини билишса дарҳол ишга киришадилар. Улар бирдамлик намойиш қилиб шу хавфни бартараф қилишга интилишади. Баъзида, бу йўлда анча-мунча "қурбонлик" келтиришга тўғри келсада улар хатарни йўқотмагунича тинчимайдилар. Айни шу жиҳати бизга ўрнак бўлиши керак. Биз хам хавф-хатарни сезишимиз билан бефарқ қолмаслигимиз керак. Ҳар биримиз жамоамиз, юртимиз ёки жамиятимиз учун масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳаракат қилишимиз лозим. Агар ҳар бир инсон ўз ўрнида фаоллик кўрсатса, бирлашиб, муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилса, биз ҳам чумолилар каби ҳар қандай қийинчиликни енгишимиз мумкин. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик — кучнинг энг катта манбаи. Шундай экан, хавфни ҳис этган заҳоти ҳар биримиз "мендан нима фойда бўлиши мумкин?" деган савол билан эмас, балки "мен нима қила оламан?" деган руҳ билан ишга киришишимиз керак. Тафаккур килайлик! Социолог, Сухроб Хидиров @Tafakkur3

Tafakkur egalari

@Tafakkur3 · Post #11383 · 2025/09/29 09:40

#birdamjamiyat “Bola 5 yoshgacha xulq-atvorning 70 foizini olib bo‘lar ekan” Shu va shu kabi qiziqarli faktlar bilan Otabek Xasanov. Eshiting va tafakkur qiling! @Tafakkur3

Tafakkur egalari

@Tafakkur3 · Post #11354 · 2025/09/22 02:04

#birdamjamiyat Муҳаммад Али: ”Боксчидан кўра, мен кўпроқ мусулмонман”. Олтин медални ютганимдан сўнг оқ танлиларни ўз ўрнига қўйиб қўяман деб ўйладим ва "Downtown" ресторанига кириб келдим. У ерда қора танли инсон овқатлана олмас эди. Олтин медаль, олимпия чемпиони бирор нима буюртма қилмоқчи эдим. Мен ҳаммаси жойида, мен камбағал эмасман дедим. Лекин мени шундай бўлсада ресторандан ҳайдаб юборишди. Жуда ҳам хафа бўлдим. Мен дарё қирғоғига бориб, олтин медалимни сувга улоқтирдим. Мен Муҳаммад Пайғамбар ва Ислом динида ирқчилик йўқлиги ҳақида эшитган эдим. Кейин масжидга бордим, оёқ кийимимни ечиб, масжид ичига хафа ҳолатда кирдим. Ҳамма жим ўтириб намоз вақтини кутишар эди. Мен уларни кузата бошладим. Ўз кўзларимга ишонмадим. Оқ танлилар қора танлилар билан гаплашишар, бирга кулишар ва ибодат қилишар эди. Мен буни кўриб жуда ҳам қувондим. Мен оқ танли қора танлини қучоқлаганини кўрдим ва бу мен учун чақмоқ зарбасидек бўлди. Мен уларни кузатаётганимда, ёнимга масжид имоми келди ва сени олдин бу ерда кўрмаган эдим, дея сўз бошлади. Мен эса мусулмон бўлишни хоҳлашимни айтдим ва имом: албатта намоздан сўнг, деди. Намоздан кейин у мени олдига чорладида ва тан оласанми "Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ва расули". Мен: "Ҳа" дедим. Қолганлар эса "Аллоҳу Aкбар" дея қичқиришди. Мен йиғлаб юбораман деб ўйламаган эдим, кўпчилик ва ҳатто имом ҳам йиғлаб юборди. Мени табриклаб бағирларига босишди, исмимни (Кассий Марцел Клей) Муҳаммадга алмаштирдим. Мен буюкликдан ҳам устун бўлдим ва ҳатто чемпион бўлганимда ҳам йиғламаганман, лекин мусулмон бўлган куним йиғлаб юбордим. "Мен боксчидан кўра кўпроқ мусулмонман". Исломнинг энг асосий қадриятларидан бири — баробарлик ва биродарликдир! Тафаккур қилинг! @Tafakkur3

Tafakkur egalari

@Tafakkur3 · Post #11313 · 2025/09/09 09:30

#birdamjamiyat Негативчиларга мурожаат! Ҳанс Рослингнинг “Factfulness” асарида таъкидланганидек, одамлар кўпинча салбий хабарларга ортиқча эътибор қаратадилар ва янгиликлар табиати туфайли воқеликни нохушликлар орқали қабул қиладилар. Аслида эса дунёда кўпгина соҳаларда секин-аста, барқарор ва ижобий ўзгаришлар ҳам кечмоқда. Яхши хабарлар янгилик сифатида кам ёритилгани, салбий воқеалар эса доимий равишда диққат марказида бўлиши натижасида инсониятда дунё ёмонлашиб бораётгандек туйғу уйғотади. Шу боис, воқеликка холис ва чуқур ёндашиш, салбийлик инстинктини назорат қилиш жамият ва шахснинг психологик барқарорлиги учун муҳим. Ҳақиқий фактларга таяниш, узоқ муддатли тенденциялардан хабардор бўлиш ва “яхшиланиш ҳам янгилик” эканини англаш дунёқарашни соғломлаштиради. Дунё биз ўйлаганимиздан ёмон эмас, балки кўп ҳолларда яхшироқ; муҳим вазифа эса салбийликка берилиб кетмасдан, воқеликни мувозанатли ва далилга асосланган тарзда қабул қилишдир. Тафаккур қилинг! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3

Tafakkur egalari

@Tafakkur3 · Post #11281 · 2025/08/30 09:02

#birdamjamiyat Халқ бирдамлиги ва тараққиёт ўртасидаги боғлиқлик нимада? Мустақиллик бизга нима берди? Саволларга социолог Сухробхўжа Хидиров жавоб беради. Эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3

Tafakkur egalari

@Tafakkur3 · Post #11179 · 2025/07/31 04:47

#birdamjamiyat Буюк Амир Темур ва Боязид Ёлдирим жанги — бу тарих саҳифаларида ўчмас из қолдирган воқеа. Давлатлар ҳам инсонлар сингари, хатога йўл қўяди. Аммо давлат хатоси — фақат бир шахс тақдири эмас, балки бутун миллатнинг келажагини белгилаб беради. Зарарнинг кўлами эмас, балки ундан чиқарилган хулоса энг муҳимидир. Бу хулоса давлат ёки миллатнинг танлайдиган йўлини белгилайди. Тарихда қондиш хоқонлар ўртасидаги тарқоқлик — саркардалар ва султонларимизнинг тарихдан хулоса қилмаслиги натижасида, туркий халқлар асрлар давомида саргардонлик ва беқарорликда яшашга мажбур бўлди. Аммо бугун туркий давлатлар ўртасида шаклланаётган яқин ҳамкорлик ва биродарлик муносабатлари тарихдан тўғри хулоса чиқарилганини яққол кўрсатмоқда. Бирдамлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик — умумий тараққиёт ва мустақиллик гаровидир. Тафаккур қилайлик! @Tafakkur3

Tafakkur egalari

@Tafakkur3 · Post #11071 · 2025/06/24 11:55

#birdamjamiyat Зиёлилар овози Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Маънавият экспертизасини ташкил этиш, унга кўра тайёрланаётган турли контентлар (кўрсатув, кино ва сериаллар, айниқса ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар)ни миллий ва умуминсоний қадрият, миллий маданият ва анъаналар, ахлоқийлик ва тарбия призмасидан ўтказиш ғоясини илгари сурганида - "Вой дод... 😱, эркинлигимизни чеклашади энди, вой дод... ана цензура бошланди ва х.к" дея бу эзгу мақсадларга қарши чиққанлар қани? Нега жимсизлар? Қачонгача миллат маънавиятига путур етказаётган, ёшлар онги, шуурини бузаётганларни жим кузатамиз? Вазият чидаб бўлмайдиган ҳолатга етди-ку аҳир, қачонгача бу шарафсизликка чидаш мумкин! Назаримизда Маънавият экспертизасини ишга тушириш вақти келди. Ижтимоий тармоқлардаги ва бошқа контентларни тозалаш, ҳаммасини жой-жойига қўйиш вақти келди! Бу иллатларга қарши ҳаммамиз бирлашишимиз керак. Талабимиз, тезроқ “Маънавият экспертизаси” лойиҳаси ишга туширилсин! Кеч бўлмасдан тафаккур қилайлик! @Tafakkur3

Tafakkur egalari

@Tafakkur3 · Post #11047 · 2025/06/20 04:44

#birdamjamiyat Буюк Амир Темур ҳақидаги иккита йирик асар муаллифи, афсонавий Ялла гуруҳи куйлаган "Шахрисабз", "Голубые купала" қўшиқларининг шеъри муаллифи, Ёзувчи, рассом ва саёҳатчи Евгений Березиковнинг ажойиб интервьюсини албатта кўринг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3

Tafakkur egalari

@Tafakkur3 · Post #11042 · 2025/06/19 04:27

#birdamjamiyat Европанинг қоқ марказида учрашиб қолган икки ўзбек — икки ватандош, икки қалб. Улар ўзаро бегуноҳ табассум, самимий гап-сўз ва фақат бизга хос бўлган қадриятлар билан бир-бирига меҳр улашмоқда. Ўзбекона бирдамлик, ёрдамга тайёрлик ва қувончни бўлишиш туйғулари уларнинг муомаласида акс этмоқда. Шуни унутмайлик: миллатнинг ёмони бўлмайди — ёмон феълли инсонлар ҳар қайси миллатда учрайди. Аммо эзгу фазилатларни улуғлайдиган, қувончни ўртоқлашадиган, бир-бирига елкадош бўладиган инсонлар миллатнинг юраги ва келажагидир. Миллатимиздан мана шундай инсонлар кўпаяверсин! Уларни кўриб, фахрланайлик. Уларнинг юзида ўзлигимизни кўрайлик. Тафаккур қилайлик! @Tafakkur3

Tafakkur egalari

@Tafakkur3 · Post #11035 · 2025/06/17 05:12

#birdamjamiyat 🇺🇿 Ўзбекистонда зиёлилар орасида фикр етакчилари рейтинги жорий этилади! Республика Маънавият ва маърифат марказида зиёлиларнинг жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги ўрнини кучайтириш, уларнинг таъсир доирасини аниқлаш ва баҳолаш бўйича янги рейтинг тизими ишлаб чиқиш лойиҳасига старт берилди. 📊 Бу тизим орқали ижтимоий фикрга энг кўп таъсир ўтказаётган шахслар (opinion leaders) белгилаб борилади. Энди улар нафақат таъсирчан гаплари, балки халқ орасидаги обрў-эътибори билан ҳам баҳоланади. 🤔 Қизиқ, бу рейтингда кимлар етакчилик қилади деб ўйлайсиз? Айтганча, мазкур лойиҳада ўз сўзи, ўз фикри ва албатта таъсирчан нутққа эга юртдошларимиз фаол иштирок этишлари мумкин. @Tafakkur3

Tafakkur egalari

@Tafakkur3 · Post #11024 · 2025/06/14 04:26

#birdamjamiyat Рингельман эффекти: Гуруҳда ишлаш самарадорлиги нега пасаяди? 1927 йилда француз муҳандиси ва психологи Макс Рингельман томонидан ўтказилган тажриба жамоавий меҳнатга оид кўплаб назарияларга жиддий шубҳа остида қарашга туртки бўлди. Бу тадқиқот, кейинчалик “Рингельман эффекти” деб номланган илмий феноменнинг кашф қилинишига олиб келди. Тажрибанинг моҳияти шундан иборат эди. Рингельман шунчаки одамларнинг жисмоний кучидан фойдаланган ҳолда, гуруҳда ишлашда натижа қандай ўзгаришини ўрганди. Тажрибада иштирок этган шахслар аввал алоҳида ҳолда оғирликни кўтариш вазифасини бажаришди. Ҳар бирига нисбатан максимал кўтариш қуввати аниқланди. Кейин эса улар иккитадан, тўрттадан ва саккизтадан иборат гуруҳларга бўлинди ва уларнинг жамоавий куч сарфи чамаланди. Тажрибадан кутилган амалий натижалар шундай эди. Одатда одамлар жамоаси ҳақида шундай фикр борки, унга кўра гуруҳда ишлаш натижаси якка тартибдаги меҳнатдан юқори бўлади. Масалан, агар бир одам 100 кг кўтара олса, икки киши 200 кг ёки ундан кўпроқни кўтара олиши керак деган қараш мавжуд. Аммо Рингельман тажрибаси амалда бунга тескари натижани кўрсатди: 1 киши — 100% куч сарфлади 2 киши — ҳар бири ўртача 93% 8 киши — ҳар бири фақат 49% Яъни, гуруҳ катталашган сари, ҳар бир иштирокчининг фаоллиги сезиларли даражада пасаяди. Хўш, нима учун бундай ҳолат содир бўлади? Бу ҳолатнинг асосий сабаби — ижтимоий инерция ва масъулиятни бўлишиш ҳиссининг пайдо бўлишида. Оддий қилиб айтганда, инсон гуруҳда ўзини камроқ жавобгар деб ҳис қилади ва бутун кучини ишлатишга эҳтиёж сезмайди. У ўз ҳиссаси сезилмай қолиши мумкинлигини билиб, ҳаракатни тежашга интилади. Бу ҳолатни халқ ичидаги машҳур ҳикоя билан таққослаш мумкин: Байрам учун ҳар бир хонадон ҳеч кимга кўрсатмасдан, қоронғи бино ичида ўрнатилган бочкага бир косадан мусаллас олиб келиши сўралганида, ҳар ким мусаллас ўрнига сув олиб келади, чунки “мен олиб келмаганимни ҳеч ким билмайди” деб ўйлайди. Натижада — бочкадаги ичимлик фақат сувдан иборат бўлади. Бу эффектни олимлар ижтимоий пассивлик билан боғлайдилар. Одамлар гуруҳда ишлаганда, якка ҳолдаги ўз "кучини" эслаб қоладилар ва кейин шунга яқин, ҳатто ундан камроқ куч сарфлашга ҳаракат қиладилар. Шу боис, жамоавий ишлар, лойиҳалар ва дастурлардаги самарадорлик ҳам аста-секин пасайиб бораверади. Бу жараён дарҳол эмас, лекин инерция орқали амалга ошади. Умумий хулоса қиладиган бўлсак. Ҳозирча Рингельман эффектига қарши самарали ижтимоий механизмлар яратилмаган. Ҳатто жамоавий иш ҳақидаги илҳомлантирувчи китоблар ҳам бу биологик ва психологик хусусиятни тўлиқ енгишга ёрдам бермайди. Шу боис, гуруҳлар билан ишлашда бу эффектни ҳисобга олиш, ҳаракатни тўғри тақсимлаш, масъулиятни аниқ белгилаш ва индивидуал меҳнат ҳиссасини рағбатлантириш муҳим ҳисобланади. Гуруҳ аъзоларининг кўпайиши ҳамиша самарадорликни ошишига олиб келмаслиги, балки аксинча, пасайтириши мумкин. Ҳар бир иштирокчи ўз ҳиссаси белгиланмаган ҳолда ишласа, “менсиз ҳам бўлаверади” деган пассив руҳият юзага келади. Ҳурматли ташкилот ва муассаса раҳбарлари, жамоавий ишни кўпайтириш эмас, ҳар бир аъзонинг масъулияти ва ҳиссасини аниқ белгилаш орқали самарадорликка эришилади тафаккур қилинг! Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @Tafakkur3

123•••10•••1718
上一页第 1/18 页下一页