Okuqukethwe kwesithuba
BMB HOLDING ҚАЙТА ИШЛАНГАН МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ГЕРМАНИЯ БОЗОРЛАРИГА ЭКСПОРТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ Сўнгги йилларда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда маҳаллий экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш ва аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда. Шу кунларда жаҳон бозорларида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаб келаётган BMB HOLDING тизимидаги BMB AGRO PLUS корхонасида қуритилиб, чуқур қайта ишланган сабзи маҳсулоти Германия бозорларига экспорт қилина бошланди. Мазкур ҳамкорлик BMB HOLDING ва Германиянинг Saatenberg H&C GmbH компанияси ўртасида бир неча бор олиб борилган музокаралар натижасидир. Хусусан, Saatenberg H&C GmbH компанияси раҳбариятининг Жиззах вилоятида фаолият юритиб келаётган Ҳолдинг тизимидаги корхоналарга ташрифи чуқур қайта ишланган ва музлатилган қишлоқ хўжалиги мaҳсулотларининг Германия бозорларига экспортини йўлга қўйиш юзасидан бўлиб ўтган самарали музокараларнинг мантиқий давоми сифатида амалга оширилди. Шу билан бирга, экспорт қилинаётган маҳсулотлар кўламининг кенгайиши Ўзбекистон ва Германия давлатлари ўртасида ташқи иқтисодий ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланиб, хориж бозорларида мамлакатимизда етиштирилган ва қайта ишланган турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган қизиқиш янада ортиб бораётганидан далолат бермоқда. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизнинг Европа давлатлари билан ташқи иқтисодий алоқалари янада кенгайиши жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.