TGINSIGHT CHAT
BMB AGRO PLUS
@bmbagroplus
Business and startupsMeva va sabzavotlarni chuqur qayta ishlash, quritish, konsentratlash, sublimatsiya, shok va akustik usulda muzlatish korxonasi Manzil: Jizzax viloyati, Sh. Rashidov tumani, Erkin iqtisodiy sanoat zonasida. 📞 Murojaat uchun: +998973253939
Izithuba zakamuva
Ikhasi 1 ku-4 · 43 izithuba
Ishicilelwe ezinsukwini ezingu-12 ezedlule.
ДАСТУРХОН ТЎКИНЛИГИ ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ РАМЗИ Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада BMB HOLDING томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этади. Айни пайтда Холдингга қарашли замонавий иссиқхона мажмуаларида маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилган помидор кўчатларини етиштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Илмий ёндашув асосида парваришланаётган бақувват ва серҳосил кўчатлар ҳудудлардаги очиқ майдонларга босқичма-босқич етказиб берилаётир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўчатларнинг сифатли ва касалликларга чидамли бўлиши келгуси ҳосилдорликни таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Шу боис иссиқхоналарда ҳар бир агротехник жараён замонавий талаблар асосида ташкил этилган. Ўтган мавсумда ҳам BMB HOLDING томонидан етиштирилган помидор ҳосили юқори натижаларни қайд этган бўлса, бу йилги пухта тайёргарлик ва сифатли кўчатлар мазкур кўрсаткичларни янада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. Етиштирилаётган маҳсулотлар ички бозорни тўлдириш, аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлаш билан бирга, қайта ишланиб экспортга ҳам йўналтирилади. Бу эса мамлакатимиз агросаноат салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook
Ishicilelwe Mey 5
BMB HOLDING ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР БЎЙИЧА АМАЛИЙ СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ BMB HOLDING тизимида қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган корхоналар раҳбарлари ва ишчи ходимларининг касбий малакаларини янада ошириш мақсадида икки кунлик амалий семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу тадбир BMB AGRO PLUS ҳамда холдингнинг тадқиқотлар бўлими ташаббуси билан ўтказилиб, унда BMB AGRO PLUS корхонаси мутахассислари қамраб олинди. Семинар давомида иштирокчиларга мева-сабзавотларни сақлаш соҳасининг тарихи, бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, маҳсулотларни замонавий совуткичли ва музлаткичли омборларда сақлаш йўллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сублимация усулида қуритиш технологияси, қуритилган маҳсулотлар учун замонавий қадоқлаш материаллари ва самарали қадоқлаш технологиялари бўйича назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилди. Машғулотлар Тошкент давлат аграр университетининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилиб, иштирокчиларга соҳадаги илғор тажрибалар ва инновацион ёндашувлар етказилди. - Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришдан ташқари уни тўғри сақлаш ва қайта ишлаш масаласи жуда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, замонавий совуткичли омборлар, сублимация технологиялари ва илғор қадоқлаш усуллари маҳсулотнинг сифатини сақлаб қолиш ва унинг бозордаги рақобатбардошлигини оширишда ҳал қилувчи ўрин тутади. Бундай амалий семинарлар эса назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштиришга хизмат қилиб, мутахассисларнинг малакасини янги босқичга олиб чиқади, - дейди BMB HOLDING тадқиқотлар бўлими бошлиғи Бумайрам Усмонова. Мазкур семинар-тренинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш жараёнларида замонавий технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди. 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook
Ishicilelwe Eph 28
Сифатли ва замонавий сублимация хизмати керакми? «BMB AGRO PLUS - ҳар қандай ҳажмдаги музқаймоқни сизнинг маҳсулотингиз ва хоҳишингизга мос равишда сублимация қиламиз. Телефон рақамингизни қолдиринг — мутахассисларимиз сиз билан алоқага чиқади.» 📞 Буюртма учун: +998 99 353 33 31
Ishicilelwe Eph 18
Мева-сабзавот ташишда йўқотишлардан чарчадингизми? Кўп ҳолларда маҳсулотга ташиш вақтида зарар етади. Қутилар синиши сабабли қайта-қайта янгисини харид қилишга тўғри келади. Натижада харажат ошади ва фойда камаяди. Бунинг ечими мустаҳкам ва узоқ муддат хизмат қиладиган пластик қутилар! BMB AGRO PLUS томонидан ишлаб чиқарилаётган пластик қутилар афзалликлари: - юқори зичликдаги материал; - оғир юклама ва деформацияга чидамли; - кўп марталик фойдаланиш имкони; Пластик қутиларимизнинг кичик ва катта ўлчамлари сотувда мавжуд. Натижада сизда йўқотиш ва ортиқча харажатлар камайиб, маҳсулотингиз сифатли тарзда манзилигача етказилади. 📞 Буюртма учун: +998 99 397 99 39 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook
Ishicilelwe Eph 11
BMB AGRO PLUS КОРХОНАСИДА ПИЁЗНИ ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА Юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, BMB HOLDING таркибидаги BMB AGRO PLUS корхонаси бу йўналишда илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда, айни кунларда пиёз маҳсулотларини қуритиш жараёнини юқори суръатларда олиб бормоқда. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада етиштирилган ҳосил дастлаб қатъий назорат остида сараланиб, сўнгра махсус автоматлаштирилган ускуналарда ювилади ва бир хил ўлчамда тўғралади. Қуритиш жараёнида маҳсулотнинг табиий таъми, ранги ва таркибидаги барча фойдали микроэлементларини сақлаб қолишга асосий урғу берилмоқда. Бундай тайёр маҳсулот нафақат ички бозорни сифатли хомашё билан таъминлаш, балки экспорт салоҳиятини оширишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қуритилган маҳсулотлар ташиш учун қулайлиги ва узоқ муддат давомида сифатини йўқотмаслиги билан хорижий ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотяпти. BMB AGRO PLUS жамоасининг бундай инновацион ёндашуви ҳудуд иқтисодиётини юксалтириш билан бирга, маҳаллий маҳсулотларимизнинг жаҳон бозоридаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Ishicilelwe Mas 24
ҚАЙТА ИШЛАНГАН МАҲСУЛОТЛАРНИНГ ГЕРМАНИЯ БОЗОРЛАРИГА ЭКСПОРТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, уларнинг қўшилган қийматини ошириш ҳамда ташқи бозорларга рақобатбардош ҳолда етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу жиҳатдан, BMB AGRO PLUS томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар нафақат ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, балки экспорт ҳажмини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Мазкур йўналишда BMB AGRO PLUS корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш ишларини изчил давом этмоқда. Корхона яқин кунларда қуритилган қовоқ маҳсулотининг навбатдаги партиясини Германия бозорига экспорт қилди. Қуритилган қовоқ маҳсулоти ўзининг табиийлиги, фойдали хусусиятлари ва узоқ муддат сақланиши билан Европа мамлакатларида талаб юқори бўлган маҳсулотлар қаторига киради. Корхона томонидан замонавий технологиялар асосида қайта ишланган қовоқ маҳсулотлари юқори сифат кўрсаткичлари ва экологик тоза, фойдали хусусиятлари билан эътибор қозонмоқда. Хусусан, BMB AGRO PLUS корхонасида қайта ишлаш жараёнлари озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро талаблар асосида ташкил этилган бўлиб, у ISO 22000 ҳамда FSSC 22000 стандартлари талабларига мувофиқлиги билан аҳамиятлидир. Бу эса маҳсулот сифати ва хавфсизлиги кафолатланганини англатади. Умуман олганда, амалга оширилаётган экспорт амалиётлари маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро бозорларга олиб чиқиш, уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш ҳамда “Made in Uzbekistan” миллий бренди нуфузини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Ishicilelwe Mas 10
МУЗҚАЙМОҚНИ СУБЛИМАЦИЯ УСУЛИДА ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА BMB AGRO PLUS корхонасида озиқ-овқат саноатидаги инновацион йўналишлардан бири - музқаймоқни сублимация усулида қайта ишлаш жараёнлари изчил давом этмоқда. Ушбу технологияга кўра, маҳсулот аввало чуқур музлатилади, сўнг вакуум муҳитида унинг намлиги ажратиб олинади. Натижада музқаймоқ ўз шакли, ранги ва таъмини сақлаб қолган ҳолда енгил, қуруқ ва узоқ сақланадиган маҳсулотга айланади. Сублимация технологияси бугунги кунда АҚШ, Япония ва Европа давлатларида кенг қўлланилади. BMB AGRO PLUS корхонасида ушбу инновацион усулдан фойдаланиш эса маҳаллий бозор учун янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек, экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотлари турини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. 📞 Мурожаат учун: +998993979939 Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг: 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook
Ishicilelwe Mas 7
💐Ҳурматли аёллар - азиз оналар, қадрли опа-сингиллар! Сизларни баҳор нафаси, меҳр-муҳаббат ва нафосат тимсоли бўлган 8-март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий табриклаймиз. Аёл зоти ҳар доим меҳр, гўзаллик ва илҳом манбаи сифатида қадрланади. Бежизга аёлни баҳорга, баҳорни эса аёлга қиёслашмайди. Чунки аёл бор жойда файз-барака, меҳр-оқибат ва ҳаётга бўлган умид янада мустаҳкам бўлади. Юртимиз тараққиёти, оилаларимиз тинчлиги ва жамиятимиз фаровонлигида аёлларимизнинг ақл-заковати ва меҳнатсеварлиги беқиёс аҳамиятга эга. Сизлар ҳаётимизга нур, оилаларимизга эса бахт ва барқарорлик бағишлайсиз. Қалбингиз доимо қувонч ва меҳрга тўлсин, чеҳрангиздан табассум аримасин. Ҳар бир кунингиз баҳор каби илиқ ва умидларга бой бўлсин. Сизларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, хонадонларингизга фаровонлик ва иш фаолиятингизда янги зафарлар тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин! 🙂Ҳурмат билан, BMB HOLDING жамоаси! Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Ishicilelwe Mas 5
ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА Хабарингиз бор, BMB AGRO PLUS корхонаси агросаноат соҳасида қўшимча қиймат яратишга қаратилган лойиҳаларни изчил амалга ошириб келмоқда. Хусусан, корхона томонидан илк бор музқаймоқни сублимация (freeze-drying) усулида қайта ишлаш жараёнлари йўлга қўйилди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий саҳифасида эълон қилинган мақола айнан шу ҳақида: https://uza.uz/posts/827075 Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Ishicilelwe Feb 24
BMB AGRO PLUS корхонаси озиқ-овқат саноатида янги инновацион йўналишни йўлга қўйди. Эндиликда музқаймоқ сублимация усулида қайта ишланмоқда. Маҳсулот аввало чуқур музлатилади, сўнг вакуум муҳитида намлиги ажратиб олинади. Натижада музқаймоқ ўз шакли, ранги ва таъмини сақлаган ҳолда енгил ва қуруқ кўринишга келади. Бундай маҳсулотлар АҚШ, Япония ва Европа давлатларида ишлаб чиқарилади. Энди эса ушбу инновация маҳаллий бозорда янги турдаги экспортбоп маҳсулот пайдо бўлишига замин яратади. 👉🏻Батафсил 📞 Мурожаат учун: +998973253939 Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг: 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook
Ishicilelwe Feb 17
🇺🇿ФРАНЦИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ Жорий йилнинг 16 февраль куни Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Уалид Фук Жиззах вилоятига ташрифи давомида BMB HOLDING таркибига кирувчи BMB AGRO PLUS корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. BMB AGRO PLUS фаолияти билан танишув давомида корхонада халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги стандартлари асосида чуқур қайта ишлаш йўлга қўйилгани алоҳида қайд этилди. Замонавий қайта ишлаш жараёнлари, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар чуқур қайта ишлаш ва экспортга йўналтирилган стратегия меҳмонда катта қизиқиш уйғотди. Ташриф доирасида икки давлат ўртасида агросаноат ва қайта ишлаш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Мазкур ташриф Ўзбекистон–Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлиши таъкидланди. 👉🏻Батафсил 📞 Мурожаат учун: +998955052299 Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг: 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook
Ishicilelwe Feb 13
САБЗИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МАВСУМИ ФАОЛ БОСҚИЧДА ♻️ Айни пайтда BMB AGRO PLUS корхонасида сабзини қайта ишлаш жараёнлари қизғин давом этмоқда. 🥕 2 000 тонна сабзи ⚙️ Замонавий технологиялар 📦 Экспортбоп ярим тайёр маҳсулот 📊 Ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, экспорт ҳажмини кенгайтириш ва маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш йўлидаги муҳим қадамдир. ✅BMB AGRO PLUS - сифат, технология ва ишонч уйғунлиги! 📞 Мурожаат учун: +998973253939 Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг: 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook