Okuqukethwe kwesithuba
✨BMB AGRO PLUS корхонасида янги ишлаб чиқариш мавсуми бошланди! BMB HOLDING тизимида фаолият юритаётган мазкур корхона бу йил ҳам вилоят фермер ва деҳқон хўжаликлари билан ҳамкорликда етиштирилган ошқовоқ маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнларини бошлади. Жорий мавсумда 2000 тонна хомашё қайта ишланиб, 200 тонна тайёр маҳсулот тайёрланиши режалаштирилган. Маҳсулотнинг катта қисми халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бериб, Европа бозорларига экспорт қилинади. BMB AGRO PLUS замонавий технологиялар асосида табиийлик ва фойдали моддаларни сақлаган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратади. Бу орқали “Made in Uzbekistan” брендининг жаҳон бозоридаги нуфузини янада оширишга ҳисса қўшмоқда. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn