Okuqukethwe kwesithuba
BMB AGRO PLUS КОРХОНАСИДА ПИЁЗНИ ЗАМОНАВИЙ ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА BMB AGRO PLUS корхонасида пиёзни чуқур қайта ишлаш ва қуритиш жараёнлари замонавий технологиялар асосида амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнида пиёз махсус ускуналар ёрдамида тозаланиб, майдаланади ва белгиланган стандартлар асосида қуритилади. Қуритилган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда лаборатория текширувларидан ўтказилади. Барча талабларга жавоб берган қуритилган пиёз маҳсулоти замонавий усулда қадоқланиб, махсус шарт-шароитларга эга омборларда сифатли сақланади. Бу эса маҳсулотнинг табиий таъми, озиқавий қиймати ва узоқ муддатли сақланишини кафолатлайди. Шунингдек, тайёр маҳсулот ички бозорларга етказиб берилади. 📞 Мурожаат учун: +998973253939 Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг: 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook