Okuqukethwe kwesithuba
BMB AGRO PLUS КОРХОНАСИДА САБЗИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МАВСУМИ ҚИЗҒИНДАВОМ ЭТМОҚДА BMB AGRO PLUS корхонасида янги ишлаб чиқариш мавсуми бошланди. Мазкур мавсум доирасида корхонада сабзини қайта ишлаш ишлари йўлга қўйилди. Режага кўра, мавсум давомида жами икки минг тонна сабзи қайта ишланади. Сабзилар махсус технологиялар асосида қуритилиб, ярим тайёр маҳсулот ҳолатига келтирилади. Тайёрланган маҳсулотлар асосан экспорт йўналишига мўлжалланган бўлиб, ташқи бозорларга етказиб берилади. Ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 📞 Мурожаат учун: +998973253939 Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг: 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook