Okuqukethwe kwesithuba
🇺🇿ФРАНЦИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ Жорий йилнинг 16 февраль куни Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Уалид Фук Жиззах вилоятига ташрифи давомида BMB HOLDING таркибига кирувчи BMB AGRO PLUS корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. BMB AGRO PLUS фаолияти билан танишув давомида корхонада халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги стандартлари асосида чуқур қайта ишлаш йўлга қўйилгани алоҳида қайд этилди. Замонавий қайта ишлаш жараёнлари, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар чуқур қайта ишлаш ва экспортга йўналтирилган стратегия меҳмонда катта қизиқиш уйғотди. Ташриф доирасида икки давлат ўртасида агросаноат ва қайта ишлаш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Мазкур ташриф Ўзбекистон–Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлиши таъкидланди. 👉🏻Батафсил 📞 Мурожаат учун: +998955052299 Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг: 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook