Okuqukethwe kwesithuba
МУЗҚАЙМОҚНИ СУБЛИМАЦИЯ УСУЛИДА ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА BMB AGRO PLUS корхонасида озиқ-овқат саноатидаги инновацион йўналишлардан бири - музқаймоқни сублимация усулида қайта ишлаш жараёнлари изчил давом этмоқда. Ушбу технологияга кўра, маҳсулот аввало чуқур музлатилади, сўнг вакуум муҳитида унинг намлиги ажратиб олинади. Натижада музқаймоқ ўз шакли, ранги ва таъмини сақлаб қолган ҳолда енгил, қуруқ ва узоқ сақланадиган маҳсулотга айланади. Сублимация технологияси бугунги кунда АҚШ, Япония ва Европа давлатларида кенг қўлланилади. BMB AGRO PLUS корхонасида ушбу инновацион усулдан фойдаланиш эса маҳаллий бозор учун янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек, экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотлари турини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. 📞 Мурожаат учун: +998993979939 Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг: 🌐Telegram🌐Instagram🌐Facebook