Okuqukethwe kwesithuba
BMB AGRO PLUS КОРХОНАСИДА ПИЁЗНИ ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА Юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, BMB HOLDING таркибидаги BMB AGRO PLUS корхонаси бу йўналишда илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда, айни кунларда пиёз маҳсулотларини қуритиш жараёнини юқори суръатларда олиб бормоқда. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада етиштирилган ҳосил дастлаб қатъий назорат остида сараланиб, сўнгра махсус автоматлаштирилган ускуналарда ювилади ва бир хил ўлчамда тўғралади. Қуритиш жараёнида маҳсулотнинг табиий таъми, ранги ва таркибидаги барча фойдали микроэлементларини сақлаб қолишга асосий урғу берилмоқда. Бундай тайёр маҳсулот нафақат ички бозорни сифатли хомашё билан таъминлаш, балки экспорт салоҳиятини оширишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қуритилган маҳсулотлар ташиш учун қулайлиги ва узоқ муддат давомида сифатини йўқотмаслиги билан хорижий ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотяпти. BMB AGRO PLUS жамоасининг бундай инновацион ёндашуви ҳудуд иқтисодиётини юксалтириш билан бирга, маҳаллий маҳсулотларимизнинг жаҳон бозоридаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn